Музрабод туманида жорий йилнинг 18 март куни туман марказидаги Болалар ўсмирлар спорт мажмуасида “Навруз” умумхалқ байрами муносабати ёш велоспортчилар ўртасида спорнинг ушбу турини оммалаштиришга қаратилган “Касаба-Тур” веломарафони ўтказилди, Марафонда тармоқ муассасаларидан жами 120 нафар хаваскор велоспортчилар қатнашди. Шундан туман тиббиёт бирлашмаси тизимидан 15 нафар велоспортчилар иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллади. Ғолиб ва соврундорларга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари тарқатилди.