“Аёллар ва Ёшлар дафтари” бўйича амалга оширилаётган ишлар Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида мамлакатимизда жорий этилган “Темир дафтар”лар сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида “Ёшлар дафтари”, ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида “Аёллар дафтари” рўйхатлар шакллантириб, ҳар бири билан янги тизим, янгича тартибда манзилли ишлаш муҳимлиги таъкидланди.

Видеоселектор тарзидаги кенгайтирилган йиғилишда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йилнинг 8 октябрь куни “Жамиятда аёлларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ўтказилган видеоселектор йиғилишида хотин-қизлар масалалари бўйича янги тизим жорий этиш, яъни “Аёллар ва Ёшлар дафтари”ни шакллантириб, унга ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз хотин-қизларни киритиш орқали муаммоларини ҳал этиш топшириғи берилган эди. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг 2020 йил 10 ноябрдаги 799-сонли қарори ишлаб чиқилиб, касаба уюшмалари туман кенгаши, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими ва тегишли ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилди.

Ҳудди шу мақсадда жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича Республиканинг барча ҳудудларида “Аёллар ва Ёшлар дафтар”ини сифатли шакллантиришга масъул бўлган ишчи гуруҳлар тузилиб, уларга туманлар ҳокимлари томонидан кечиктириб бўлмас топшириқлар юклантилган эди.

2020 йилнинг 1 декабрь куни Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида “Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вилоят комиссияси”нинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А.Хаққулов, Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Солиева, Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Қ.Парпиевлар томонидан мутасаддиларга амалга ошириладиган ишлар бўйича тушунтиришлар ва топшириқлар берилди.

Шунингдек мазкур йиғилишда Андижон вилояти бўйича аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар масалалари бўйича янги тизим жорий этиш, хусусан «Аёллар дафтари»ни шакллантириб, унга билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз хотин-қизларни киритиш орқали муаммоларини ҳал этиш топшириғи бўйича  ишларни жадал ташкил этишга оид топшириқларнинг мазмун-моҳияти ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари олдидаги вазифаларга батафсил тўхталиб ўтилди.

Жорий йилнинг 1-26 декабрь кунлари Республика Ишчи гуруҳи вакиллари ўзларига бириктирилган туманларга ташриф буюриб, “Аёллар ва ёшлар дафтари” бўйича олиб борилган ишлар атрофлича ўрганилди.

Унда “Аёллар ва Ёшлар дафтари”ни шакиллантириш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди. Ўрганишлар жараёнида йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан тушунтиришлар берилди. Туманда ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга мухтож, кам таъминланган, боқувчисини ёқотган ногиронлиги бор оилаларга ёрдам кўрсатиш юзасидан ташкил этилган ишлар атрофлича кўриб чиқилди.

Дафтарларни шакллантириш юзасидан хонадонларда олиб борилаётган ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларни ҳал этиш юзасидан йўл хариталари тузилиши ҳамда унинг ижросини таъминлашдаги алоҳида жиҳатларга эътибор қаратилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан уйма-уй юриш натижасида шакллантирилган анкета сўровномаларини кунлик туман ҳокимлиги биносида ташкил этилган, туман штабига умумлаштириш учун етказиш ва туман штаби томонидан умумлаштирилган маълумотларни вилоят штабига юбориш кераклиги тушунтирилди.

 

Print Friendly, PDF & Email