Белоруссия тармоқ касаба уюшмаси билан янги муддатга Меморандум имзоланди

2019 йилнинг 26 март куни Белоруссия соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Қўмитаси раисининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида икки давлат тармоқ касаба уюшмалари ўртасида ҳамкорлик ва англашув Меморандуми янги муддатга (2019-2021 йиллар учун) имзоланди.

 

Мазкур учрашув пойтахтимизда ўтказилаётган шифокорлар ўртасидаги “Doctors Community Cup – Tashkent-2019” Халқаро футбол турнири доирасида ўтказилди.

Музокаралар давомида бугунги кундаги соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликлар, кейинги йиллар учун истиқболли режалар, меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муҳофазаси, ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ва ёшлар масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув сўнггида ҳар иккала Давлат тармоқ касаба уюшмаларининг чоп этган қўлланмалари ва эсдалик совғалари анъанавий тарзда топширилди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email