Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2018 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида 2016-2018 йиллар учун тузилган Тармоқ келишувининг 1.5 банди ижросини амалга ошириш, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Раёсати Кенгашининг 2018 йил 6 апрелдаги “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказиш ҳамда “Ёш мутахассислар” V форумини ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, қолаверса соҳада меҳнат қилаётган Ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, шифокорлик касби имижини ошириш, ёш шифокорлар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш ҳамда иқтидорли ёш шифокорларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига аъзо тармоқ касаба уюшмалари ва тегишли вазирликлар томонидан “Йилнинг энг фаол ёш шифокор” танловининг Низом талаблари асосида Фарғона вилоятидаги туман, шаҳар миқёсидаги барча соғлиқни сақлаш муассасаларида танловнинг 1-босқичи жорий йилнинг 26-27 апрель қадар жойларда наъмунали тарзда, юқори савияда ташкил қилинди. Ўтказилган танловга ёш мутахассислар кенг равишда жалб қилинди.
“Энг фаол ёш Шифокор” танловинининг Фарғона вилояти босқичини жорий йилнинг 30 май куни Фарғона шаҳар Бирлашган касаба уюшмалари кенгаши катта мажлислар залида кўтаринки рух билан ташкил этилди. Вилоят босқичида жами 26 нафар ёш шифокор иштирок этди. Танловда иштирок этган хар бир иштирокчи ўзининг иннавацион ғоялари ҳамда илмий ишларининг олиб борилиши хамда олинган натижалари бўйича видеороликлар билан кенг қамровли тақдимот қилдилар.
Танлов хайъати аъзолари иштирокчиларни тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида баҳолаб бордилар ва хайъати аъзолари якуний балларни эълон қилиш тўғрисида йиғилиши қарорини эълон қилдилар. Унга кўра, Қува тумани тиббиёт бирлашмаси умумий амалиёт шифокори Жавохир Солиев – 885 балл билан фахрли биринчи ўрини, Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмаси умумий амалиёт шифокори Шохрух Ахмадалиев – 835 балл билан фахрли учинчи ўрини ва 245 балл билан Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси юрак-қон томир жаррохи Мўйдинов Жавлонбеклар қўлга киритдилар.
Танлов иштирокчилари хамда ғолибларни тадбир якунида касаба уюшмасининг эсдалик совғалари хамда дипломлар билан тақдирландилар.