12 май — Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган байрам дастури

2018 йил 12 май куни Тошкент шаҳридаги А.Навоий номидаги кинолар саройида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ташкил этилган «Халқаро ҳамширалар куни» га бағишланган тантанали байрам дастури бўлиб ўтди.

Дастур бошида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Б.Юсупалиев, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Д.Ходжиев, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Ханапияевлар Республикамизда кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилаётган ҳамшираларга ўзларининг дилдаги табрик сўзларини йўлладилар.  

Дастур мобайнида байрам ташкилотчилари томонидан энг фаол ҳамшираларга Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг фахрий ёрлиқлари, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишонлари,  Ўзбекистон Республикаси фахрий ёрлиқлари  ва эсдалик совғалари топширилди ва байрамнинг бадиий қисми таклиф этилган машхур санъаткорларнинг куй-қўшиқлари оҳангида кўтаринки кайфият билан давом этди.

Print Friendly, PDF & Email