Ғалаба муборак бўлсин, футболчи-шифокорлар!

2019 йилнинг 26-30 март кунлари пойтахтимиздаги «Миллий» футбол стадионларида бўлиб ўтган шифокорлар жамоалари ўртасидаги «Doctors Community Cup — Tashkent-2019» Халқаро футбол турнирида миллий терма жамоамиз финал босқичида Тожикистон терма жамоаси билан майдонга тушиб, 4:0 ҳисобида ғолибликни қўлга киритди!

Эслатиб ўтамиз, мазкур турнирда жами 8 та терма жамоа иштирок этиб, улар Ҳамдустлик давлатлари ва Украина терма жамоаси бўлди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, турнирнинг финал ўйинларига FIFA рефериси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ҳакам, «Ўзбекистон ифтихори» кўкрак нишони, «Эл-юрт хурмати» ва «Буюк хизматлари учун» орденлари соҳиби Равшан Эрматов ҳакамлик қилди.

Ўтказилган ўйинлар бири-биридан қизиқ бўлди. Ўйинлар мобайнида жонбозлик кўрсатиб, ўзларининг маҳорати билан бошқалардан ажралган ўйинчилар турли номинацияларда ғолибликни қўлга киритишга муваффқақ булдилар.

Жамоалар ўртасида ўринлар қуйидагича тақсимланди:

1-ўрин: Ўзбекистон
2-ўрин: Тожикистон
3-ўрин: Қозоғистон
4-ўрин: Белоруссия
5-ўрин: Ўзбекистон-2 (+40)
6-ўрин: Украина
7-ўрин: Қирғизистон
8-ўрин: Россия (+40)

Ўйинлар жадвали ҳамда натижалари турнирнинг веб-сайтига жойлаштирилган: http://doctorscup2019.uz/grafics/

 

Print Friendly, PDF & Email