Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги 2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустахкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида»ги ПК,-2221-сонли карорининг ижросини таъминлаш, шунингдек “Хамширалик иши- тиббиётнинг асосий таянчи” мавзусида мутаҳасисларнинг малака ва маҳоратини юксалтириш, ўрта тиббиёт ходимларининг меҳнатдан манфаатдорлигини ошириш борасида “Хамшира 2017” кўрик танлови ўтказилмоқда.
Шундай кўрик танлов Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмасида ўтказилди. Кўрик танловда туман тиббиёт бирлашмаси тизмидаги муассасалардан жами 21 нафар фаол хамширалар иштирок этиб, хакамлар томонидан бахоланиб борилди.
Танлов натижасига кўра кўп тармоқли марказий поликлиника хамшираси Абдиева Махбуба 1-ўринни қўлга киртиб, вилоят босқичига йўлланма олди.