Учкўприк туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитасининг 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилида 9 май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тиббиёт бирлашмаси ишчи ходимлари ўртасида Хотира турнири ўтказилди
Хотира турнири туман тиббиёт бирлашмасида узоқ йиллар ишлаб бевақт вафот этган Охунбобоев қишлоқ врачлик пункти мудири вазифаси ишлаган Мамажонова Манзура, Кўп тармоқли марказий поликлиникаси врач-травматологи Саторов Умиджон, Ботирхужа қишлоқ врачлик пункти мудири Мирзаева Маърифатхон, Охунбобоев қишлоқ участка шифохонаси бош врачи лавозимида ишлаган Рахмонов Икромжонларни хотирасига бағишланди.
Спорт турнирида 152 нафар ходимлар иштирок этди. Турнирда спортнинг эркаклар ўртасида мини футбол, стол тенниси, шахмат, шашка, енгил атлетика турлари хамда аёллар ўртасида валейбол мусобокалари ўтказилди.
Мусобоқа ғолибларининг 1-, 2-, 3-ўринни эгаллаган ва 3 та номинция бўйича ғолиб деб топилган 65 нафар иштирокчиларга қимматбахо совғалар топширилди.