Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси (ВКП) нинг муносиб меҳнат сари ҳакатлар кунига бағишланган чақириғи

2020 йилнинг 7 октябрь куни халқаро касаба уюшма ҳаракати 13-марта Халқаро муносиб меҳнат учун ҳаракатлар кунини нишонлайди.

Жорий йилда ушбу кун бутун дунё бўйича, шу жумладан касаба уюшмалари Умумконфедерациясига аъзо ташкилотлар фаолият олиб бораётган мамлакатларда иқтисодиёт, меҳнат муносабатлари, ижтимоий соҳага  қаттиқ зарба берган коронавирус пандемияси туфайли ўзига ҳос халқаро шароитда ўтказилади.

Афсуски, юзага келган глобал инқирознинг кўлами жуда катта бўлди. ЖССТ статистикасига кўра пандемия туфайли миллионга яқин одам вафот этди, 32 миллиондан ортиқ одам касалланди, 400 миллиондан ортиқ иш ўринлари йўқолган ёки тугатилиш арафасида турибди. Шу вақтнинг ўзида бир неча юз миллион меҳнаткашлар камбағалликка юз тутмоқдалар. Ер юзи бўйлаб жами 81% ёлланма ишчилар фавқулотда ҳолатда қолмоқдалар. Бандлик ва даромад соҳасида дунё ўткир инқирозга юз тутди. Бундай ҳолат оҳирги бир неча ўн йилликлар мобайнида юзага келмаганди.

Бу вазиятда дунё касаба уюшмалари томонидан кечиктириб бўлмас вазифалар зудлик билан хал қилиниши талаб этилади. Бу ўз навбатида хавфсиз бандлик ва меҳнатга муносиб ҳақ тўланишини таъминлаш, ижтимой қўллаб-қувватлаш ва ҳимоялаш бўйича чораларнинг кучайтирилиши, самарали ва қулай сиғлиқни сақлаш тизимини яратиш, меҳнаткашлар ва касаба уюшмаларининг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, ҳақиқий ижтимоий мулоқотни мустаҳкамлаш ва халқаро меҳнат меъёрларига риоя қилиш демакдир. Шу билан бир қаторда халқаро касаба уюшмаси ҳаракати бизнес ва ҳукуматларнинг ижтимоий масъулиятини ошириш, иқтисодиёт, айниқса соғлиқни сақлаш тизимида ҳаётий зарур  бўлган тармоқларини тиклаш бўйича инвестициялар сонини кўпайтириш, давлатларнинг бу каби инқирозларга бардошини  кучайтириш шарт эканлигини тақозо қилмоқда.

Бунда касаба уюшмалари юзага келган қийинчилик ва муаммолар, шунингдек, пандемия оқибатларини бартараф қилувчи ижтимоий меҳнат ҳуқуқларини поймол этувчи ёки муносиб меҳнат принципларига зид бўлмаслиги кераклиги тўғрисида қатъий позицияда туриб олганлар.

Пандемия хозирги глобализация моделининг камчиликлари, муаммолари ва оқсаган томонларини очиб берди. Бу камчиликларни бартараф этиш учун дунё касаба уюшмалари ўн йилликлаб кураш олиб боришларига тўғри келади. Ҳатто дунёнинг ривожланган мамлакатларида мақталган соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя тизими панд бериб, коронавирус ҳуружини кўтара олмасдан инқирозга учраб, меҳнат тўғрисидаги қонун, одатдаги меҳнат муносабатлари ва ижтимоий мулоқот тизимлари издан чиқиб кетди.

Бу даврда глобал касаба уюшмалари дунё иқтисодиётини ва бунда биринчи ўринда меҳнаткашлар манфаати туриши кераклиги тўғрисидаги масалани олдинга қўйиш ҳақидаги вазифани радикал тарзда қайта кўриб чиқишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйдилар. Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси мутлақ янги коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф этишга қодир бўлган ва ҳал қилувчи улушини қўшадиган ижтимоий келишув имзоланиши кераклигига эътибор қаратилиши кераклигини талаб қилади. Бундай келишувнинг имзоланиши меҳнат ҳуқуқи кафолатланганлигини таъминлаш ва ижтимоий ҳимояланишида янги, универсал тизимининг яратилишида муҳим аҳамият касб этади.

Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси бу йилги муносиб меҳнат кунини “Ижтимоий-иқтисодий тикланиш ва мустаҳкамлик сари янги ижтимоий келишув тузиш сари!” шиори остида ўтказишга қарор қилди.

Бу ташаббус билан бирдамликни намоён қилган ҳолда Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси аъзо ташкилотларига КОВИД-19 ни оқибатларини бартараф этишга қаратилган биринчи даражали муаммоларга қаратишга чақиради. Хусусан, янги иш ўринларини яратиш ва тиклаш, меҳнатга, шу жумладан нормасмий секторда муносиб ҳақ тўланишига эришиш, меҳнат ҳавфсизлиги ва гигиенасига қатъий риоя қилиниши ҳамда қулай тарзда молиялаштириладиган тиббий хизматга эга бўлишга эътибор қаратишга чақиради.

Биз мамлакатларда корорнавирус туфайли жорий этилган чекловлар ҳамда ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммолар юзага келган ҳудуд ёки тармоқларда ушбу кунни бирдамлик акциялари орқали, одамлар тўпланишига йўл қўймаган холда ташкил этилишига даъват қилиб қоламиз. Бу аризалар, ОАВ да чиқишлар, мақола ва мурожаатлар, касаба уюшмалари раҳбарлари ва фаоллари ўртасида интервьюлар ташкил этилиши, уч томонлама мулоқотларда КОВИД-19 га алоқадор бўлган муаммоларни муҳокама қилиш, виртуал йиғилишлар, “вебинарлар” ва бошқа масофавий тадбирлар орқали ўтказилиши кераклиги англатади.

Бунда касаба уюшмалари барча даражада тенг ҳуқуқли иштирокчилар бўлишларини, шу жумладан ижтимоий мулоқот доирасида ўзларининг пандемия оқибатларини бартараф этиш борасидаги режаларини амалга оширишларини қатъий қатъий ишонтиришлари кераклигини тавсия қиламиз.

Биз ҳудудимиздаги мамлакатларда 13-Ҳаракатлар куни Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси ва унга аъзо ташкилотлар томонидан КОВИД-19 туфайли юзага келган пандемия оқибатларини бартараф этилиши ва ёлланма ишчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишида бирдамлик принципларга асосланган ҳолда иш тутилишига ишонамиз.

 

Print Friendly, PDF & Email