Мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича йиғилиш

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Призиденти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилнинг 17 апрель куни Вазирлар маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида “Ҳудудларда дала ва тозалаш-ободонлаштириш ишларига тиббиёт ва таълим муассасалари ходимлари, талабалар ва ижтимоий соҳа вакилларини жалб қилишни тақиқлаш ва ушбу холатларга йўл қўйган барча даражадаги ҳокимлар ва раҳбарларнинг шаҳсий масъуляти ва жавобгарлигини оширишга қаратилган чоралар белгилаш” масаласига бағишланган видиоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Юқоридагиларни инобатга олиб Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ходимлари томонидан Республикамизнинг барча вилоятларидаги туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари касаба уюшма қўмиталарида ҳамда цех ташкилотларда мажбурий меҳнатни олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан тарғибот- ташвиқот ишлари амалга оширилди.

Print Friendly, PDF & Email