“Мажбурий меҳнатнинг ҳеч қандай турига йўл қўйилмайди” мавзусида йиғилиш

2018 йилнинг 4 май куни Наманган вилоят Диагностика марказининг катта мажлислар залида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, ходимлар ойлик маошларидан ноқонуний ушланмалар ушлаб қолинишига барҳам бериш мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай турига жалб этиш ёки ходимнинг иш хақидан ноқонуний ушланмалар ушлаб қолиш ҳолатлари қонунга зид эканлиги бундай холларга батамом чек қўйиш ҳамда Халкаро Мехнат Ташкилотининг 105-сонли Конвенцияси талабларига риоя этиш мавзусида Наманган вилоятидаги барча тиббиёт муассасалари бошлиқлари, туман ва шаҳар ДПМ раҳбарлари, касаба уюшмаси раислари ва ташкилотчилари, бошқарма аппарат ходимлари, кенг жамоатчилик ва иш берувчилар иштирокида ўқув ва амалий семинар ўтказилди. Семинарда Ўзбекистон Соғликни саклаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Р.Ханапияев, вилоят соғликни саклаш бошкармаси бошлиғи С.Ж.Муминов, вилоят Прокуратураси прокурори Б.Мирзаназаровлар ўзларининг маърузалари билан иштирок этдилар. Иш берувчи ва касаба уюшмаларига тегишли вазифалар топшириш билан бирга соҳа ходимлари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилиб, уларга аноним анкеталар берилди ва тегишли вазифалар белгиланди. Семинар қизикарли ва ишчан рухда ўтди, ходимларни кизиктирган саволларга жавоблар берилди.

Ҳудди шундай йиғилишлар Республикамизнинг барча вилоятларида ўтказилиб, муассаса раҳбарларига мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай тури ва ходимларнинг ойлик маошларидан ноқонуний ушланмалар ушлаб қолиниши кузатилган ҳолатларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашиининг ишонч телефонлари ёзилган рангли плакатлар Республикада фаолият юритаётган барча давлат тиббий муассасаларида эслатма тарзида ўрнатилиши учун тарқатилди.

 

Print Friendly, PDF & Email