МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ: “Ёш ходимларни қўллаб қуватлаймиз” шиори остида

Жорий йилнинг 28 апрель куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан  Тошкент шаҳар врачлар малакасини ошириш институтида “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишлаб давра суҳбати  ҳамда “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш” кўрик-танловнинг 2017 йил якуний босқичи ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтади.

Мазкур тадбирда  Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати. “Orion Medicity” масъулияти чекланган жамияти директори Джаббарова Шоира Гаффаровна,  Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакили Ербабаев Равшан Юсупович, Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология назорати маркази бўлим бошлиғи Тўйчиев Жуман Туронович, Bio Lab Himoya нодавлат таълим муассасасининг Ўзбекистон Республикаси бўйича бош менеджери Шерқўзиев Анорбой Рахмонқуловичлар ҳамда Тошкент  шаҳар ва Тошкент вилоят Соғлиқни сақлаш бош бошқармалари тасарруфидаги  тиббиёт муассасаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мухандислари, касаба уюшма қўмиталарининг раислари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйиш вакиллари жами 300 нафардан ортиқ иштирокчилар иштирок этдилар.

Тадбирда бошида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муассасаларда амалга оширилаётган ишларга оид кўргазма ташкил этилди.

Давра суҳбатида Соғлиқни сақлаш тизимида меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида, Ходимларини меҳнатини муҳофаза қилиш борасидаги санитария қоидалари ва меъёрларида белгиланган гигиеник талаблари тўғрисида, Муассасада меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда ёшларни қўллаб қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, “Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жарохатланиш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”, Муассасада меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда ёшларни қўллаб қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маърузалар  тингланди.

Иштирокчилар томонидан саволларга жавоблар берилди.

Давра суҳбати сўнгида  2017 йил якуни бўйича ўтказилган кўрик-танлов якунига кўра ғолиблар  Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши корхона”  номинацияси  бўйича—    Наманган вилояти Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси 1- ўрин ;

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси 2- ўрин;

Андижон Давлат тиббиёт институти клиникаси 3-ўрин;

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши касаба уюшма қўмитаси  номинацияси  бўйича  -Тошкент шаҳар  Олмазор туман  17-сон оилавий поликлиникаси касаба уюшмаси қўмитаси 1-ўрин ;

-Хоразм вилояти Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси 2-ўрин;

-Фарғона вилоят қон қуйиш станцияси касаба уюшмаси қўмитаси  3-ўрин;

 “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши вакили”  номинацияси  бўйича-Хозарасп туман тиббиёт бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш вакили Адамбаев Мансурбек Эгамбердиевич 1-ўрин;

-Тошкент шаҳар 5-Силга қарши кураш диспансери меҳнатни муҳофаза қилиш вакили Ғаниев Сарвар  2-ўрин;

-Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туман тиббиёт бирлашмаси  меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакили Бекмуратов Эльбурс Мынбаевич 3-ўрин;

“Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинацияси бўйича:

-Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ёш мутахассиси Дарханов Бахадыр Маденбаевич 1-ўрин;

-Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ёш мутахассиси Халилова Марям Рустам қизи 2-ўрин;

-Наманган вилояти Норин туман тиббиёт бирлашмаси меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассиси Сотволдиев Сайдулло Юнусали ўғли 3-ўринларга сазовор бўлдилар ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email