Мурувват ёрдами

2018 йил 15 март куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Каримова ҳамда Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси томонидан Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган Қўқон эркаклар мурувват уйида истиқомат қилувчилар учун “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросини таъминлаш бўйича “Наврўз” байрами арафасида Республикадаги “Мурувват”, “Саҳоват” уйларида яшовчиларнинг маиший ҳолатларини яхшилаш учун 50 дона пар ёстиқ, 50 дона чойшаблар олиб берилди ҳамда уларнинг холидан, яшаш шароитидан хабар олинди.

 

Ушбу мурувват тадбирлари “Ўзбекистон 24” телеканали орқали эфирга узатилди.

Print Friendly, PDF & Email