Ходимларнинг меҳнат қонунчилиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавзусида Тошкент вилоятнинг Қибрай тумани касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан туман давлат санитария эпидемиология назорати марказида давра суҳбати ташкил этилди.
Мазкур давра суҳбатида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича бош мутахасиси З.Алиев ҳамда Тошкент вилоят бўйича масъул ташкилотчиси З.Атаходжаевлар иштирок этдилар.
Ходимлардан разряд, ойлик иш ҳақи,меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда санаторияларга йўлланмаларни олиш тартибига доир касаба уюшма аъзоларини қизиқтирган саволларга жавоблар бердилар.