Республика Кенгаши ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши

2021 йил 02 февраль куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди.

Ижроия қўмита йиғилишига Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш  ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарходжон Рахманович Ханапияев Раислик қилди ва унда раёсат аъзолари: М.Мўминов, Ф.Курбонбеков, М.Ибрагимова, С.Умаров, Л.Байбосинова, Г.Ш.Тошпўлатова, М.Қодирова, Х.Якубов, М.Якубов, А.Мамадалиев, Д.Шаимқулова ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш  ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарати бош мутахассислари ва масъул ташкилотчилари: Д.Тошматова, З.Алиев, О.Адилов, Д.А.Турсунова, Н.Турсунбоев, А.Х.Кадиров, Д.Рузиева, Р.Абдалимова, А.Мамадалиев, Ш.Каримова, З.Атаходжаев, И.Ходиев, М.Бабаяров, Д.Тухтаева, Р.З.Юлдашев, Ф.Рахимовалар иштирок этдилар.

Йиғилиш шунингдек Zoom платформаси орқали on-line  видеоконференц-алоқа тарзида ҳам жонли узатилди. Бунда марказий студияда 6 нафар, ҳудудий студияларда 5 нафар аъзолар қатнашдилар.

    Йиғилишда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди: 

  1. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросини таъминлаш бўйича манзилли-тадбирлар режасининг бажарилиши тўғрисида. (Ахборотчи: Г.К.Тохтаева — Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари).
  1. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар тармоқ касаба уюшмаси хизматидаги муассасаларнинг 2020 йилда тузиладиган жамоа шартномалари лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш ишларининг якунлари тўғрисида. (Ахборотчи: О.У.Адилов — Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг меҳнат ҳуқуқ инспектори).
  1. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бюджетининг 2020 йилда бажарилиши ҳақида. (Ахборотчи: А.Х.Кадиров — Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош бухгалтери).
  1. 2020 йилда тиббиёт муассасаларида меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, ҳамда бошланғич ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши аҳволи тўғрисида. (Ахборотчи: Д.А.Турсунова — Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош юрисконсульти).
  1. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси хизматидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қонунчилигига риоя этилиши тўғрисида. (Ахборотчи: Д.А.Турсунова — Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош юрисконсульти).
  1. Соғлиқни сақлаш муассасаларида бахтсиз ходисаларни профилактикаси бўйича олиб борилаётган чора тадбирлар ва содир бўлган бахтсиз ходисаларнинг келиб чиқиш сабабларининг тахлили тўғрисида. (Ахборотчи: З.Ғ.Алиев — Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнат техник инспектори).
  1. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ижроия қўмитасининг йиғилишлар оралиғида сўров йўли билан қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш тўғрисида. (Ахборотчи: Ф.Р.Ханапияев — Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси).
  1. Республикамизда давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари хизмати тизими тубдан такомиллашаётганлиги муносабати билан иш жойлари қисқараётган ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари муҳофазаси ҳақида. (Ахборотчи: Ф.Р.Ханапияев — Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси).
  1. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси томонидан 2020 йил пандемия шароитида соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида Covid-19 инфекциясига чалинган беморларни даволаш ишларига жалб қилган ходимларнинг ижтимоий иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилган ишлари тўғрисида. (Ахборотчи: Ф.Р.Ханапияев — Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси).

  Кун тартибидаги барча масалалар маърузачилар томонидан ўқиб-эшиттирилганидан сўнг билдирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олиниб, қарор лойиҳаси асос учун  қабул қилинди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email