“Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида 2016-2018 йиллар учун тузилган икки томонлама Тармоқ келишувининг 2017 йилда бажарилиши ҳамда Тармоқ келишувига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” ги (№16 17.04.2018/ 9-38 “с” 19.04.2018 й) қўшма қарори билан тасдиқланган режага кўра Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг мехнат мухофазаси масалалари бўйича бош мутахассис томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш тизимида меҳнат қилаётган касаба уюшма ташкилоти раислари меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларга ўқув-семинар ташкил этилди.
Ўқув семинарда:
- Мехнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонуни ва унга киритилган ўзгартиришлар тўғрисида.
- Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида.
- Мехнат мухофазаси мухандисининг иш фаолиятида фойдаланадиган хужжатлар тўплами тўғрисида.
- Жамоа шартномаси орқали мехнатни мухофаза қилиш бўйича ўртача ҳар бир ходимга сарфланадиган маблағни ҳисоблаш тартиби тўғрисида.
- Уч поғанали назоратни олиб бориш тартиби тўғрисида.
- Мехнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил ва комиссия тўғрисидаги масалалар бўйича тушунчалар берилди ҳамда маҳорат дарслари ўтилди.
Ўқув семинарда мехнат мухофазаси мухандислари томонидан берилган қуйидаги саволларга жавоблар берилди :
1.Вилоят сил касалликлари диспансери мехнат мухофазаси мухандиси Ваисов Бекпулат томонидан- ташкилотда қанча ходим ишласа мехнат мухофазаси мухандиси бўйича штат берилиши мумкин ва мехнат мухофазаси мухандиси штати қисқартилиши мумкинми?
2.Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали мехнат мухофазаси мухандиси Бойназаров Ботир томонидан-мехнат мухофазаси хамда техника хавфсизлиги бўйича плакатларни қаердан сотиб олиниши мумкинлиги тўғрисида савол берди.?
3.Зарарли иш шароитида ишловчи ходимлар учун уларнинг ойлик маошларига ўрнатилган қўшимчалар миқлори ва имтиёзлар тўғрисида маълумот берсангиз?.
Барча саволларга тўлиқ жавоблар берилди ва мехнат мухофазаси мухандисларига тавсиялар берилди.
-мехнат мухофазаси бўйича назоратни сусайтирмаслик.
-жамоа шартномасидаги мехнат мухофазаси бўйича битим тадбирларини ишлаб чиқишда намунавий вариантларда берилган шаклларда тузиў ва бажарилишига эришишни назорат қилиш.
-мехнатни мухофаза қилиш бурчагини ишлаб чиқиш.
-жамоа шартномалари тузилаётганда мехнат мухофазаси комиссияси ва вакилининг иш фаолиятини яхшилаш максадида уларни рағбатлантириш масалаларини кўриб чиқиш.
-бўлимларда механт мухофазаси бўйича йўриқномаларни сифатли бўлишини.
-қўшимча хавфсизлик талаблари қўйиладиган ишларда банд бўлган ходимлар ва мухандисларни ўқитиш ва билимларини синовдан ўтказиш тадбирларини бажарилишини иш берувчидан талаб этиш.
Шу билан ўқув семинар ўз ишини якунлади.