2021 йил 12 май куни Тошкент вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида 12 май — Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Соғлиқни сақлаш бошқармаси биринчи ўринбосари Н.Х.Абдуллаев,. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент вилояти кенгаши раиси З.М. Атахаджаев ҳамда муассасаларнинг мутасадди раҳбарлари ва бош ҳамширалари, тиббиёт муассасаларида фаолият юритувчи энг фаол ўрта тиббиёт ходимлари иштирок этишди. Йилнинг энг яхши урта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари курик танловининг Республика боскичида «Йилнинг энг яхши лаборати» номинацияси 2-ӯрин сохибаси Тошкент вилояти болалар куп тармокли тиббиёт маркази лаборанти Шамаева Саида Қурбоналиевна ҳамда «Йилнинг энг яхши патронаж ҳамшираси» номинацияси 3-урин соҳибаси
Чирчик шахар тиббиёт бирлашмаси патронаж ҳамшираси Турсунова Шаҳло Султановналар такдирландилар. Шунингдек вилоятда фаолият юритаётган бир гуруҳ бош ва катта ҳамширалар Узбекистон ҳамширалар Ассоциацияси Тошкент вилоят булинмаси ва Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент вилояти кенгаши томонидан такдирландилар.