Тожикистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот ходимлари касаба уюшмаси Республика қўмитасининг расмий таклифига асосан хамда 2018 йил декабр ойида Тошкентда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Тожикистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот ходимлари касаба уюшмаси Республика қўмитаси ўртасида ўзаро хамкорлик қилиш тўғрисидаги Меморандумда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида мен, Республика кенгаши раиси Ф.Ханапияев, Республика Кенгашининг Тошкент шаҳри бўйича масъул ташкилотчиси Г.Ш.Тошпўлатова, Республика Кенгашининг Бухоро вилояти бўйича масъул ташкилотчиси И.С.Ходиев, Республика Кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси М.Х.Бобоёров, Республика Кенгашининг Қашқадарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Д.А.Тўхтаева, Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси М.Ж.Қодироваларлардан иборат делегация 2019 йилнинг 17-22 июл кунлари Тожикистон Республикасида хизмат сафарида бўлди.
Тожикистондаги Душанбе Ҳалқаро аэропортида делегация Тожикистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот ходимлари касаба уюшмаси Республика қўмитаси томонидан кутиб олинди. Ташрифнинг биринчи кунида делегациямизни Тожикистон Мустақил касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қодири Қосим ва Федерация бўлимлари раҳбарлари билан расмий учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида Тожикистон ва Ўзбекистонда давлат раҳбарлари томонидан халқ манфаати йўлида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, икки давлат касаба уюшмаларининг ходимларни ижтимоий-иқтисодий, хуқуқий манфаатларини химоялаш борасидаги фаолияти юзасидан ўзаро фикр алмашинди. Суҳбат якунида Тожикистон Мустақил касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қодири Қосимга Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси раиси томонидан тармоқ касаба уюшмаси логотипи туширилган эсдалик совғалари топширилди.
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси делегациясининг Тожикистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот ходимлари касаба уюшмасининг фаоллари, касаба уюшмаси вилотлар қўмиталари раҳбарлари, бошланғич ташкилотлар раислари билан учрашуви ташкил этилиб, учрашувда хар икки томон тармоқ касаба уюшмалари хақида атрофлича маълумотлар берилди. Суҳбат давомида хар икки томон касаба уюшмасининг ташкилий тузилмалари, тармоқ ходимларини ижтимоий-иқтисодий, хуқуқий манфаатларини химоялаш, меҳнат муҳофазаси муносиб меҳнат шароитлари яратилишида амалга оширилаётган ишлар, қўлга киритилаётган ютуқлар, соҳадаги муаммо ва камчиликлар ва борасидаги фаолияти юзасидан ўзаро фикр алмашинди. Учрашув сўнггида Тожикистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот ходимлари касаба уюшмаси Республика қўмитаси раиси Хаётзода Нурхон Шариф хамда узоқ йиллар давомида Республика қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб, хозирда қўмита раисининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаётган Ражаб Ўлмасович Ўлмасовга хам эсдалик совғалари топширилди.
Ташриф давомида Душанбе шаҳрида жойлашган, 1200 ўрин-койкага мўлжалланган энг замонавий архитектура ва даволаш диагоностика асбоб-ускуналари билан жиҳозланган “Истиқлол” тиббиёт маркази ва Абу Али Ибн Сино номидаги Душанбе Давлат тиббиёт Университетига ташриф буюрилиб, марказ ва Университет билан яқиндан танишилди. Бу муассасалар бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг фаолияти билан яқиндан танишилди. Ташрифлар давомида тиббиёт маркази ва таълим муассасида меҳнат қилаётган ходимларга яратилаётган меҳнат шароитлари, жамоа шартномаларини имзолаш, ундаги тегишли бандлар ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан тарафлар тажриба ва кўникмалари билан ўзаро фикр алмашдилар.
Шунингдек, делегация аъзолари Душанбе шаҳрининг диққатга сазовор жойлари – Исмоий Самоний номидаги бош майдон, Тожикистон Миллий кутубхонаси, Тожикистон Миллий музейига, “Наврўз” тантаналар саройига ташриф буюриб, мамлакатда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан бирга, унинг тарихи ва бой маданий мероси билан яқиндан танишдилар. Ташриф кунларида Душанбе шаҳрида тиббиёт ходимлари ўртасида митти футбол бўйича ташкил қилинган 17-анъанавий спартакиада ўйинлари ўтказилаётган спорт мажмуида бўлиб, спорт мусобақасининг боришини томоша қилдилар.
Тожикистон тармоқ касаба уюшмаси томонидан тайёрланган махсус дастур асосида Варзоб дарасида жойлашган “Ҳазрати Оби гарм” ва Сўғд вилояти Хўжанд шаҳри яқинидаги Қайроққум сув омбори бўйида жойлашган “Баҳористон” санаторияларидаги ходимларни соғломлаштириш учун яратилган шарт-шароитлар, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятлари билан, шунингдек Сўғд вилояти соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот ходимлари касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Делегациянинг Тожикистон Республикасига расмий ташрифи ишчанлик руҳида, юқори савияда ўтди.