«Чинобод» санаторияси ходимлари ўртасида спартакиада ўтказилди

«11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалар куни» байрами муносабати билан «Чинобод» санаториясида 2022 йил 9 ноябрь куни «Спорт ва саломатлик» шиори остида санатория ходимлари ўртасида спартакиада ўтказилди. Шашка, шахмат, стол тенниси турлари бўйича дўстона беллашув бўлиб ўтди. Ғолиблар Чинобод санаторияси рахбари ҳамда касаба уюшма қўмита раиси томонидан Фахрий ёрлиғ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email