Тиббиёт соҳасида шу ойнинг илк кунидан бошланган «Барча харакатларимиз — Инсон қадри учун» шиори остидаги, “9 май — Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган фахрийларни қадрлаш, вафот этганларни ёд этиш тадбирлари , яъни меҳр ва мурувват акцияси қизғин давом этмоқда. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тайёрланган «Қадрнома» ва “Ёднома” ёрлиқлари соҳа фахрийлари ҳамда вафот этганларнинг оилаларига Тошкент шаҳар Кенгашининг эсдалик совғалари билан жойлардаги ишчи гуруҳлар томонидан етказиб берилди.
Тошкент шаҳридаги барча тиббиёт муассасаларида тузилган ишчи гуруҳлар, касаба уюшма фаоллари томонидан иш берувчилар раҳбарлигида иш жойларида ҳамда фаҳрийларнинг хонадонларида манзилли тадбирлар бошлаб юборилди.