Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2023 йил 30 октябрьдаги «11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда унинг тасарруфидаги вилоят кенгашлари ва бошланғич ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси 5-банди ижроси юзасидан «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида тармоқнинг Жиззах вилоят Кенгаши тасарруфидаги бошланғич ташкилотлардаги 50 нафар ишчи ходимлар учун 13-16 ноябрь кунлари Хоразм вилояти Ургенч, Хива шаҳарларига саёҳат ташкил этилди.