Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш  ходимлари касаба уюшмаси делегацияси Брюссель шаҳрига хизмат сафарига жўнаб кетди.


Жорий йилнинг 29-30 ноябрь кунлари Брюссель шаҳрида Жамоат ходимлари Интернационали Европа Федерацияси (Европейская Федерация профсоюза Общественного обслуживания (ЕФПОО)/ European Public Services Union (EPSU))нинг навбатдаги 72-Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш касаба уюшмасидан Жиззах вилояти кенгаши раҳбари М.Якубов, Наманган вилояти Кенгаши раҳбари А.Мамадалиев ҳамда Республика Кенгаши халқаро ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича бош мутахассиси З.Хасановлар таркибидан иборат делегацияси Бельгиянинг Брюссель шаҳрига йўл олди.

Print Friendly, PDF & Email