2023 йилнинг 28 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федераcиясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан 28 апрель «Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни»га бағишланган “Инсон қадри ва саломатлиги – иш жойларидаги хавфсиз меҳнат қилиш шароитлари билан узвий боғлиқ” мавзусида чора-тадбирлар ўтказилди.
Халқаро меҳнат ташкилотининг тасшаббуси билан 2003 йилдан буён дастурга айланиб ҳар йили нишонланиб келаётган ушбу тадбир, дунё жамоатчилигини улкан муаммога, яъни иш жойларида юз бераётган оқибати енгил, оғир ҳамда ўлим билан якунланган бахтсиз ҳодисаларни, ходимлар касб касалликларига учрашларининг олдини олиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига эътиборни кучайтиришга қаратиб келмоқда.
Иш жойларидаги хавфсизликка эга бўлган меҳнат шароитлари бу – хавфсиз ва соғлом шароитларига бўлган ҳуқуқ етакчилиги ҳамда ходимлар томонидан қадрланиши ва уларнинг рағбатлантирилиши.
Барча томонларнинг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини доимий яхшилаб боришдаги ҳаракат — инсон қадри ва саломатлиги йўлидаги самарали ҳаракатни шакллантиради.
Глобал ривожланиш жараёни олдимизга янги вазифаларни қўймоқда.
Биз соғлом муҳитни яратган ҳолда, инсонлар хавфсиз шароитларда меҳнат қилишига эришишни мақсад қилганмиз.
Тажриба шуни кўрсатмоқда, хавфсиз меҳнат қилиш шароитлари юқори даражада бўлиши ходимларга, иш берувчиларга ва Ҳукуматга ҳам бирдек фойда келтиради.
Инсон қадри ва саломатлиги йўлида – иш берувчилар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига йўналтирилган маблағ бу маблағ эмас, балки келажак учун инвестиция ҳисобланади.
Чора тадбир сўнгида меҳнатни муҳофазаси ва хафвсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик танлови якунлари бўйича номинациялар бўйича ғолибларни совғалар билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бунда Элликқала тумани тиббиёт бирлашмаси “Энг яхши корхона” номинацияси бўйича 1-ўрин, Чимбой тумани тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси Бабаназаров Полат “Энг яхши касаба уюшмаси” номинацияси бўйича 1-ўринни эгаллашга муяссар бўлдилар.