Ҳамшира-2023 кўрик танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди

Жорий йилнинг 28 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Ўзбекистон Хамширалар Ассоциацияси Қорақалпоғистон бўлими билан ҳамкорликда «Ҳамшира-2023» кўрик танловининг туман босқичида ғолиб бўлган 13 нафар иштирокчилар ўртасида танловнинг Республика босқичи ўтказилди. Кўрик танловнинг Республика босқичида 3-ўринни Муйноқ туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Жолдасбаева Нуржамал, 2-ўринни 1-сон Республика рухий ва асаб касалликлари диспансери ҳамшираси Толегенова Элмира ва фаҳрли 1-ўринни Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамшираси Назарханова Зулхумар эгаллади.
“Ҳамшира-2023” кўрик танловининг фаҳрли 1-ўринни эгаллаган Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамшираси Назарханова Зулхумар танловнинг якуний босқичига йулланма олди. Кўрик танлов якунида ғолиблар Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг биргаликдаги тегишли даражадаги дипломлари ва қимматбаҳо совғалари, шунингдек танлов иштирокчилари Ўзбекистон Ҳамширалар Ассоциацияси Қорақалпоғистон бўлимининг қимматбахо совғалари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email