Навоий шаҳрида “11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил қилинди.

“11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан жорий йилнинг 8 ноябрь куни Навоий шаҳридаги Маънавият маърифат марказида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Н.Турсунов, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят касаба уюшмалари тизими фаоллари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Тадбир давомида соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимида узоқ йиллар меҳнат қилиб ҳозирда нафақада бўлган 12 нафар фахрийларга касаба уюшмасининг қимматбаҳо совғалари ва дипломлар берилди.

Шунингдек, Хатирчи туман 41-сон оилавий поликлиника хамшираси Н.Рузиева, тез тиббий ёрдам маркази Навоий вилоят филиали фельдшери П.Умаров, Кармана туман жаррохлик булими кичик тиббий ходими Г.Сайловаларга Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан «Умид гулшани» санаторийсига бепул соғломлаштириш учун йўлланмалар берилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилоят Кенгаши мутахассиси Ф.Шахриев вилоят ҳокимининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email