Навоий шаҳрида “Тиббиёт ходимлари куни” касб байрами муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Навоий шаҳридаги “Оқсарой” тантаналар уйида Навоий вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилояти Кенгаши, ҳамкор ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида “Тиббиёт ходимлари куни” касб байрами муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда барча даволаш профилактика муассасалари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларида фаолият юритаётган 650 нафар тиббиёт ходимлари иштирок этишди.

Байрам тадбирида кўп йиллик самарали хизмати билан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда ўрнак кўрсатаётган 2 нафар тиббиёт ходимлари Президент Фармонига асосан II даражали «Саломатлик» ордени билан Навоий вилояти эндокринология диспансери эндокринологи М.Нуриллаева, «Дўстлик» ордени билан Конимех туманидаги «Саржал» оилавий шифокорлик пункти оилавий шифокори К.Ташпанбетова, 32 нафар тиббиёт ходими эса  “Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан, 20 нафар ходимлари Соғлиқни сақлаш вазирининг “Ташаккурнома”си ҳамда 50 нафар тиббиёт ходимлари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Шунингдек, соҳада фидоийлик билан меҳнат қилиб келаётган 20 нафар ходимларга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва 25 нафар тиббиёт ходимларига Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилояти Кенгашининг “Ташаккурнома”си ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email