Жиззах вилоятида “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Жиззах вилоят Кенгаши, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан вилоят байрам тадбири ташкил этилди.

         Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилояти  Кенгаши раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Н.Пардаев, вилоят Кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтияров, вилоят Соғлиқни сақлаш тизими муассасалари раҳбарлари, вилоят касаба уюшмалари тизими фаоллари иштирок этдилар.

          Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилояти  Кенгаши раиси Н.Пардаев барча касаба уюшма аъзоларини байрам билан табриклаб, вилоятимизда ишчи-ходимларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда ва ижтимоий шериклик масалаларида эришилаётган салмоқли натижалар учун миннатдорчилик билдирди.

          Байрам тадбирида «Меҳнат муҳофазаси бўйича энг намунали ташкилот» номинацияси бўйича Республика босқичида ғолибликни қўлга киритган вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ва “Меҳнат муҳофазасида жамоатчилик назорати бўйича энг яхши вакил” номинацияси бўйича 2-ўринни эгаллаган Абу Али ибн Сино номидаги Жиззах жамоат саломатлиги техникуми вакили Ш.Ориповларга Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг дипломлари ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

        Шунингдек тадбир давомида соғлиқни сақлаш соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётган бир қатор ходимлар, Хива шаҳрида бўлиб ўтган Этноспорт ўйинлари бўйича Жаҳон фестивалининг “Ассалом тонг” соғломлаштириш гимнастикаси йўналишида ғолибликни қўлга киритган Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 12 нафар ҳамширалари ва “Соғлиқни сақлаш вазири кубоги -2023” спорт мусобақаларининг минифутбол бўйича фахрли 3-ўрин совриндорлигини эгаллаган Республика Тез тиббий ёрдам Маркази Жиззах филиалининг жамоасига вилоят Кенгашининг “Ташаккурнома”лари ва эсдалик совғалари топширилди.

           Шу билан бирга, Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимида 2023 йил ўтган давр мобайнида меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган иш тўғрисида сўз юритилди.

Print Friendly, PDF & Email