Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг VI Мажлиси ҳамда 5-ижроия қўмита йиғилиши 2022 йилнинг 18 февраль куни ўтказилиши режалаштирилганлигини маълум қиламиз.
Мажлис куни тартибидан қуйидагилар ўрин олган:
- Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда 2022 йилдаги устувор вазифалари тўғрисида.
Маърузачи: Ф.Ханапияев – Республика Кенгаши раиси
2. Ташкилий масала:
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Кенгаш ижроия қўмитаси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида.
Маърузачи: Ф.Ханапияев – Республика Кенгаши раиси
Шунингдек Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 5-ижроия қўмитаси йиғилишида кўриладиган масалалар қуйидагилардан иборат:
- Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросини таъминлаш бўйича манзилли-тадбирлар режасининг 2021 йилда бажарилиши тўғрисида.
Ахборотчи: Республика Кенгаши раиси ўринбосари Г.Тохтаева
- Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ташкилотлари фаолиятини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш натижалари тўғрисида
Ахборотчи: Республика Кенгаши бош бухгалтери А.Кадиров
- Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаситизимидаги бошланғич ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши аҳволи тўғрисида.
Ахборотчи: Республика Кенгаши бош меҳнат ҳуқуқ инспектори О.Адилов
- Хотин-қизлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун корхона, ташкилот ва муассасаларда ташкил этилаётган иш ўринларида меҳнат шароитлари яратилиши ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисида.
Ахборотчи: Республика Кенгаши бош мутахассиси Н.Турсунбоев
- Бошқа масалалар.