Жорий йилнинг 23 февраль куни Тошкент Фармацевтика институти маъмурияти ҳамда касаба уюшма қўмитасининг 2022-2024 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг конференцияси ўтказилди.
Тошкент Фармацевтика институтида жами ходимлар сони 653 нафар бўлиб, конференцияда 75 нафар делегатлардан 65 нафари ҳамда 10 нафардан ортиқ меҳнат жамоаси вакиллари иштирок этди.
2022-2024 йиллар учун қабул қилинган Жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиш якунлари юзасидан Тошкент Фармацевтика институти ўқув ишлар бўйича проректори в.в.б. З.У.Маматқулов ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси А.Ражабовларнинг ҳисоботи тингланди. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиясининг далолатномаси тасдиқланди.
Жамоа шартномасига ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтирувчи меъёрлар, иш хақи миқдорини оширишни назарда тутувчи бандлар, иш вақти ва дам олиш вақти соҳасида қўшимча имтиёзлар, ижтимоий ҳимояни кенгайтириш чоралари киритилиши натижасида уларни бажариш учун ҳар бир ходимга ўртача сарфланган маблағ 8 327 512 сўмни ташкил этганлиги таъкидлаб ўтилди. Жумладан, меҳнатни муҳофаза қилиш буйича сарфланган ўртача маблағ 3 058 869 сўмни ташкил этди.
Конференцияда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг Ёшлар масалалар бўйича маслаҳатчиси Б.Мамиров ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар кенгаши ижтимоий химоя бўйича мутахассиси Ж.Досмухамедовлар қатнашиб, конференция иштирокчиларини қизиқтирган саволларига жавоб беришди.
Тошкент Фармацевтика институти маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасининг 2022-2024 йилларга тузилган Жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиши “қониқарли” деб баҳоланди.