Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг навбатдаги тиббий кенгашнинг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 24 февраль куни Марҳамат туман ҳокимлиги биносида Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг навбатдаги тиббий кенгашнинг сайёр йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда бошқарма тизимидаги даволаш муассасалари бош шифокорлари, ўринбосарлари ҳамда Марҳамат туман тиббиёт бирлашмасининг барча бўлим мудирлари ва масъул ходимлари иштирок этишди.

Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 2024 йилнинг февраль ойида Марҳамат туман аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, тиббиёт ходимларининг фаолиятлари таҳлил қилиниб, муҳокама қилинди. 

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят кенгаши раиси А.Арзиев томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек жамоа келишуви, жамоа шартномаларида белгиланган имтиёзлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида иш олиб бориш, меҳнат қонунчилиги соҳасидаги муҳим ўзгаришлар, иш жараёнида учрайдиган долзарб масалалар бўйича маъруза қилинди.

Print Friendly, PDF & Email