Жиззах вилоят Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда касаба уюшма қўмитасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг конференцияси ўтказилди.

Жорий йилнинг 23 февраль куни Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда касаба уюшма қўмитасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг конференцияси ўтказилди.

Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма аъзолари сони жами 897 нафар бўлиб, 73 нафар меҳнат жамоаси вакиллари, касаба уюшма фаоллари иштирок этишди.

Жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши якунлари юзасидан Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ш.Худойбердиев ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси З.Фозиловларнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинди. Шунингдек, Жамоа шартномасининг бажарилиши юзасидан ижтимоий меҳнат масалалари буйича комиссиянинг далолатномаси тасдиқланди.

Жамоа шартномасига ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтирувчи меъёрлар, иш хақи миқдорини оширишни назарда тутувчи бандлар, иш вақти ва дам олиш вақти соҳасида қўшимча имтиёзлар, ижтимоий ҳимояни кенгайтириш чоралари киритилиши натижасида уларни бажариш учун ҳар бир ходимга ўртача сарфланган маблағ 7 683 941 сўмни ташкил этганлиги таъкидлаб ўтилди.

Конференцияда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят Кенгашининг раиси М.Якубов қатнашиб, конференция иштирокчиларини қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмаси ва касаба уюшма қўмитасининг 2023-2025 йилларга тузилган Жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиши “қониқарли” деб баҳоланди.

Print Friendly, PDF & Email