Худудий кенгашларнинг бухгалтерлари, йирик бошланғич ташкилотларнинг ҳисобчи ва ғазначиларига сайёр ўқув-семинари ўтказилди.

Жорий йилнинг 21-23 сентябрь кунлари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ташаббуси билан ҳудудий кенгашларнинг бухгалтерлари, йирик бошланғич ташкилотларнинг ҳисобчи ва ғазначиларига амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр ўқув-семинари Хоразм вилоятининг Хива ва Урганч шаҳарларида ўтказилди.

Ушбу ўқув-семинарларда Республика буйича касаба уюшма фаолларидан 100 нафардан ортиқ тингловчилар иштирок этди. Машғулотлар давомида иштирокчиларга касаба уюшма маблағларидан самарали фойдаланиш ҳақида кўрсатмалар берилди. Семинар савол-жавобларга бой бўлиб, иштирокчилар ўз билимларини янада оширишди.

 

Шунингдек қадимий ва тарихга бой бўлган Хива ҳамда Урганч бўйлаб ташкил этилган туристик саёхатлар ҳам қатнашчиларда унутилмас ва  ажойиб таассуротлар қолдирди.

Print Friendly, PDF & Email