Жорий йилнинг 20 февраль куни Яккабоғ туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ҳамда касаба уюшма қўмитасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг конференцияси ўтказилди.
Яккабоғ туман тиббиёт бирлашмасида жами ходимлар сони 3220 нафар бўлиб, конференцияда 41 нафар делегатлар ҳамда 25 нафардан ортиқ меҳнат жамоаси вакиллари иштирок этди.
Конференцияда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош меҳнат техник инспектори З.Алиев ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Кашқадарё вилоят кенгаши раиси Д.Тухтаевалар қатнашди.
2021-2023 йиллар учун қабул қилинган Жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиш якунлари юзасидан Тиббиёт бирлашмаси бошлиги С.Жураев ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси Р.Узоковларнинг ҳисоботлари тингланди.
Шунингдек, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиясининг далолатномасини тасдиқланди.
Жамоа шартномасига ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтирувчи меъёрлар, иш хақи миқдорини оширишни назарда тутувчи бандлар, иш вақти ва дам олиш вақти соҳасида қўшимча имтиёзлар, ижтимоий ҳимояни кенгайтириш чоралари киритилиши натижасида уларни бажариш учун ҳар бир ходимга ўртача сарфланган маблағ 8 400 000 сўмни ташкил этганлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш буйича сарфланган ўртача маблаг 2 345 400 сўмни ташкил этди.
Яккабоғ туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасининг 2021-2023 йилларга тузилган Жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиши “қониқарли” деб баҳоланди.
Конференция якунида Яккабоғ туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасининг раиси Р.Узоков 2024-2026 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномаси билан таништирди ва Бир овоздан Жамоа шартномаси қабул килинди.