Кашқадарё: Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда касаба уюшма қўмитасининг 2022-2025 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг конференцияси ўтказилди.

Жорий йилнинг 19 февраль куни Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ҳамда касаба уюшма қўмитасининг 2022-2024 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг конференцияси ўтказилди.

Қамаши туман тиббиёт бирлашмасида жами ходимлар сони 3351 нафар бўлиб, конференцияда 60 нафар делегатлардан 55 нафари ҳамда 14 нафардан ортиқ меҳнат жамоаси вакиллари иштирок этди.

Конференцияда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Кашқадарё вилоят кенгаши раиси Д.Тухтаева ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Кашқадарё вилоят кенгаши ташкилий масалалар бўйича бош мутахассиси К.Ишмуратовлар қатнашиб, конференция иштирокчиларини қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

2022-2024 йиллар учун қабул қилинган Жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиш якунлари юзасидан Тиббиёт бирлашмаси бошлиги У. Бойсунов ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси Р.Абдурахмоновларнинг ҳисоботи тингланди. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиясининг далолатномаси тасдиқланди.

Жамоа шартномасига ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтирувчи меъёрлар, иш хақи миқдорини оширишни назарда тутувчи бандлар, иш вақти ва дам олиш вақти соҳасида қўшимча имтиёзлар, ижтимоий ҳимояни кенгайтириш чоралари киритилиши натижасида уларни бажариш учун ҳар бир ходимга ўртача сарфланган маблағ 8 174 300 сўмни ташкил этганлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш буйича сарфланган ўртача маблаг 3 601 962 сўмни ташкил этди.

Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ва касаба уюшма кумитасининг 2022-2024 йилларга тузилган Жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиши “қониқарли” деб баҳоланди.

Print Friendly, PDF & Email