Республикамизнинг барча ҳудудларида «Тиббиёт ходимлари куни» нишонланмоқда

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ноябр ойининг иккинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари куни” касб байрами сифатида нишонланиб келинади.

Анъанага кўра, ҳар йили касб байрами муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда унинг корхона ва ташкилотлардаги бошланғич ташкилотлари томонидан иш берувчилар билан ҳамкорликда байрам арафасида тантанали тадбирлар ташкил этилиб, уларда аҳолига сифатли ва самарали тиббий хизмат кўрсатиш жараёни бошқаларга ўрнак кўрсатаётган фидойи касб эгаларини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатларини эътироф этишга алоҳида эътибор қаратиб келинади.

Тиббиёт ходимларининг бу йилги касб байрамини нишонлаш ҳам касаба уюшмасининг эътиборидан четда қолмади. Касб байрами муносабати билан барча туман ва шаҳарлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида тадбирлар ташкил этилиб, уларда худудда аҳоли соғлиғини сақлаш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган фидойи тиббиёт ходимлари, санитария-эпидемиология хизмати ходимлари, вилоят ва Республика даволаш-профилактика муассасаларининг жами 760 нафар ходимга эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди. Пандемия билан курашиш жараёнида коронавирус инфекцияси билан касалланган ёки касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмган тиббиёт ходимларидан ва уларнинг оилаларидан хабар олинди, хол сўраб, моддий кўмак кўрсатилди.

Шунингдек, бу тадбирларда худудий касаба уюшма ташкилотлари бирлашмалари томонидан ҳам эсдалик совғалари топширилди. Бирлашмалар масъуллари томонидан соҳада самарали меҳнат қилиб келаётган 100 нафар тиббиёт ходимлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги санаторийларга бепул йўлланмалар билан тақдирландилар.

Бундан ташқари, Республикамизнинг барча корхона ва ташкилотларида карантин ва чеклов қоидаларига амал қилинган холда касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари томонидан ҳам ана шундай тадбирлар ташкил этилиши давом этмоқда.

Жумладан, Шахрихон туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма кумитаси томонидан тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ўзининг самарали меҳнатлари билан бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган фаол ходимлар ҳамда меҳнат фахрийларига фахрий ёрликлар ва эсдалик совгалари топширилди.

 

Андижон давлат тиббиёт институтида 2020 йил 5 ноябрь куни “Тиббиёт ходимлари куни”  муносабати билан  институтнинг врачлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш факультети умумий амалиёт шифокорларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш кафедраси мудири Назарова Гулчеҳра Усмановнага узоқ йиллик самарали меҳнатлари, тиббиёт соҳаси ривожига қўшаёган салмоқни хиссаси ҳамда фидокорона меҳнатлари учун Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг фахрий ёрлиғи ва қимматбахо совғаси Республика кенгашининг Андижон вилояти бўйича маъсул ташкилотчиси томонидан тантанали равишда топширилди.

8 ноябрь тиббиёт ходимлари байрами куни муносабати билан, пандемия даврида Булоқбоши тумани аҳолисининг соғлиғини сақлаш йўлидаги самарали ҳамда савобли меҳнатларини муносиб қадрлаш мақсадида, тиббиёт бирлашмасида хизмат қилаётган 50 нафар тиббиёт ходимлари тиббиёт бирлашма касаба уюшмаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бугунги кунда амалга оширилаётган ўзгаришлар шубҳасиз тиббиёт ходимларининг фидойилиги самарасидир. Шу боис соҳа вакилларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш, халқимиз ўртасида уларга нисбатан ҳурматни ошириш, муносиб меҳнат шароити яратиш ва даромадини кўпайтиришга  алоҳида эътибор қаратилиб, халқ саломатлиги йўлида хизмат кўрсатиб келаётган тиббиёт ходимларининг меҳнати  юқори баҳоланиб келинмоқда.

Бутун дунё хамжамияти, шу жумладан бизнинг юртимиз хам оғир, синовли кунларни бошдан ўтказмоқда. Коронавирус инфекцияси юртимизга кириб келган илк кунлардан Давлатимиз рахбари  тиббиёт ходимларини “вирусга қарши кураш майдонининг энг олди қаторидаги қаҳрамон жангчиларга қиёслаб”, уларни қўллаб-қувватлаш борасида қатор қарорлар чиқардилар.

Коронавирус билан боғлиқ синовли кунлар тиббиёт ходимлари учун улар танлаган касб шунчаки тасодиф ё хавас эмас, балки хаётининг мазмуни, тақдири эканлигини исботлаб берди. Улар уй жойини унитиб, кеча-ю-кундуз ишхоналарда қолиб беморлар соғлиги билан курашдилар.

Жанг майдони қурбонларсиз бўлмаганидек, бир гурух фидойи тиббиёт ходимларимиз ушбу курашда ўз жонларини хатарга қўйиб, хақиқий жанговарлик кўрсатиб  вафот этдилар.

Беморларнинг ҳаёти учун курашиб, “COVID-19”  инфекциясини юқтириб  ҳалок бўлган тиббиёт ходимларининг оила аъзоларидан хабар олиш, уларни моддий қўллаб-қуватлаш ишлари тиббиёт муассасалари касаба уюшмалари томонидан амалга оширилмоқда.

Жумладан 2020 йил 5 ноябрь куни Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан яқинлашиб келаётган Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ва Ўзбекистон тумани Қудаш аёллар “Мурувват”  уйи ходимлари ва тарбияланувчилари учун махсус совғалар тайёрланиб, Республика Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Р.Тўраев, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Т.Холдоров ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар иштирокида тиббиёт ходимларининг ҳозирги синовли кунлардаги жасорати, фидоийликлари таъкидланди, байрам билан табрикланди ва тарбияланувчилар эса мамлакатимиз ва давлатимиз раҳбари хомийлиги, диққат-эътибор марказида эканлиги, халқ меҳрини доимо ҳис этиб туришлари етказилди.

Тадбирда тарбияланувчилар томонидан тайёрлаган бадиий чиқишлар – шеърхонлик, рақс ва қўшиқлар тақдим этилди.

Республикамизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, халқ соғлиғини сақлашда аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш борасидаги эришган ютуқлари, жамоат ишларидаги фаол иштироки, тиббий хизматни ташкил қилишдаги фидойилиги ҳамда муносиб хизматлари учун, шунингдек “Тиббиёт ходимлари куни” касб байрами муносабати билан 2020 йил 06 ноябрь куни Фарғона   вилояти   бўйича  барча  шаҳар, туман тиббиёт бирлашмасида ишловчи 20 нафар пандемия даврида жонбозлик кўрсатиб, машаақатли ишлари учун рағбатлантириш мақсадида Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан “Коҳинур” ҳамда “Умид гулшани” сиҳатгоҳига имтиёзли йўлланмалар Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Э.Н.Нуралиев ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Каримовалар иштирокида  топширилди.

Сурхондарё вилоятида ҳам ушбу байрам ўзгача шукуҳда “Тиббиёт ходимлари доим эътибордасиз” шиори остида юқори кайфиятда ўтказилди.

Бугунги кунда амалга оширилаётган ўзгаришлар шубҳасиз тиббиёт ходимларининг  фидойилиги самарасидир. Шу боис соҳа вакилларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида “Тиббиёт ходимлари куни” байрам тадбири кенг нишонланди.

Байрам тадбирида “COVID-19”  пандемиясига қарши кураш олиб борган бир гурух фидойи тиббиёт ходимлари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг фахрий ёрлиғи, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Байрам тадбирига вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари иштирок этиб, тиббиёт ходимларини байрам билан табриклашди.

Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси ва Республика Кенгашининг масъул ташкилотчиси билан биргаликда Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмасида меҳнат қилиб вафот этган тиббиёт ходимлари оила аъзоларидан хабар олдилар.  Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси ҳам бу ҳайрли ишни амалга оширди.

Самарқанд вилояти Нуробод туман ҳокимлигида тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими Ф.Заиров тиббиёт ходимларини байрам билан табриклади. Тадбирда туман хокимлиги хамда туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма кумитасининг эсталик совгалари топширилди.

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ҳам “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан байрам  тадбири ташкил этилди. Табдирда туман ҳокими в.в.б  А.Туронов, туман тиббиёт бирлашмаси шифокор ходимлари иштирок этди. Байрам тадбирида туман ҳокими сўзга чиқиб, барча тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклаб, бугунги синовли кунларда халқнинг дардига дармон бўлаётган жонкуяр шифокорлага ўзининг миннатдорчилигини билдирди. Тадбир сўнгида бир гуруҳ тиббиёт ходимларига туман ҳокимлиги ва туман тиббиёт бирлашмасининг эсдалик совғалари топширилди.

Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмасида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди. Йиғиилишда Каттақўрғон шаҳар ҳокими Алимова Г. З. Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Нуруллаева Ш. А. ва бошқалар қатнашдилар.

Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмасида “Тиббиет ходимлари куни” ўзгача тарзда ташкил қилинди. Бунда байрам муносабати билан стационарда ва кўп тармоқли марказий поликлиникада ишловчи хотин қизлар жамоалари ўртасида воллейбол мусобақаси бўлиб утди.

Тиббиёт ходимлари куни байрам муносабати билан бирлашма иш берувчи ҳамда бирлашма касаба уюшма қўмитаси билан биргаликда эркаклар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 4 та жамоа, яъни тез ёрдам бўлими, стационар хизмати, кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда ҳисобхона ходимлари жамоалари иштирок этдилар.

Мусобақада алоҳида жонбозлик курсатган ўйинчиларга бир қатор номинациялар жорий этилган бўлиб, “Энг зур уйинчи” номинацияда тез ёрдам шифокорларидан – Маматов Жамшид, Қурбонов Бекзод, Арабов Охунжон, ҳисобхона ҳисобчиларидан Жамилов Музаффар, Фармонов Эркин, стационар хизмати шифокорларидан – Бобоноров Шоҳрух, “Энг зур химоячи” номинациясида юкумли касалликлар булими бошлиги Ахрор Суюновлар ғолиб деб топилиб, уларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Самарқанд вилоят наркология диспансерида ҳам байрам тадбири  ташкил этилиб, амбулатория ҳамда стационар бўлимларида “Тиббиёт ходимлари куни” байрами  муносабати билан тиббиёт сохасида кўп йиллик мехнати билан ўз хиссасини қўшиб келаётган шифокорлар, хамширалар ва кичик тиббиёт ходимларига эсдалик совғалари топширилди.

7 ноябрь куни Самарқанд вилоятида тиббиёт ходимлари куни мунособати билан ёшлар марказида катта тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов кириш сўзи билан очиб, тиббиёт ходимларини чин дилдан муборакбод этди ва бир гуруҳ фаол шифокорларга эсдалик совғалари ва фахрий ёрликлар тантанали тарзда топширилди.

Пахтачи тумани тиббиёт бирлашмасида “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари А.Қўлдашов иштирок этди. Фаол тиббиёт ходимларига совғалар такдим этилди.

Самарқанд тиббиёт институти 1-клиникаси “Тиббиет ходимлари куни” муносабати билан 17 нафар жонкуяр ходимларга касаба уюшмасининг қимматбаҳо совғалари ҳамда рағбатлантириш мукофатлари берилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 6 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида Республика болалар фтизиатрия санаторийсининг мажлислар залида “Тиббиёт ходимлари куни” байрами муносабати билан  байрам тадбири ташкил этилиб, тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлични сақлаш вазирининг ўринбосари Ф.Р.Абдуллаев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси У.Жалменовиштировкида соғлиқни сақлаш соҳасидаги самарали меҳнати ва “Тиббиёт ходимлари куни” байрами муносабати билан 40 нафар ходимга Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш касаба уюшмаси Республика Кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Наманган вилоят перинатал марказида “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан тантанали йиғилиш ўтказилди. Йиғилишди фидокорона меҳнат қилган врачларга қимматбаҳо эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқлар топширилди.

Наманган ВБКТТМ да тиббиёт ходимлари куни муносабати билан бир гурух ходимларга эсталик совғалари топширилди.

Шунингдек Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида меҳнат қилиб, коронавирус касалиги қурбонлари бўлган 5 нафар ходимлар хонадонларидан манзилли хабар олиниб, уларнинг оила азоларига ёрдам кўрсатилди.

Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимидаги барча ДПМ ларда “Тиббиёт ходимлари куни” касб байрами муносабати билан тадбирлар ўтказилмокда. Ушбу байрам тадбирларида пандемия даврида жонбозлик кўрсатган ва иш фаолиятлари давомида яхши натижалар эришган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари ҳамда фахрий ходимларга НШТБ касаба уюшма қўмитасининг Қимматбаҳо совғалари ва фахрий ёрлиқлари тантанали тарзда топширилди. Шунингдек, 2020 йилги танлов натижалари бўйича 24 та номинацияда ғолиб бўлган ходимларга дипломлар топширилди.

Ўзбекистон Соғликни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг фахрий ёрлиғи билан НШТБ 3-оилавий поликлиникаси шифокорлари тантоанали тарзда такдирландилар ва уларга Республика Кенгашининг эсдалик совғалари ШТБ бошлиғи Ш.Хайдаров томондан топширилди.

Тиббиёт соҳаси фидойиларига туман ҳокими М.Апақов туман ҳокимлигининг “Ташаккурномаси” ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Юкумли касалликлар булими хамшираси Умаржонова Замира Илхомжоновна Республика Кеншашининг фахрий ёрлиги хамда кимматбахо эсдалик совгаси билан такдирланди. 200 нафар ходимларга Поп ТТБ  касаба уюшма кумитаси номидан кимматбахо эсдалик совгалар таркатилди

Наманган вилоятининг Учқўрғон туман тиббиёт бирлашмасида ҳам тиббиёт ходимлари куни байрами кутаринки рухда ташкил этилди. Тиббиёт ходимларининг 240 нафарига хомийлар ва касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалар топширилди. Ҳудди шундай тадбир вилоятнинг Норин, Уйчи туманларида ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди. Тадбирда соҳа ходимларининг 200 нафарига ҳомийлар ва касаба уюшмаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email