Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят Кенгаши тасарруфидаги аъзо бошланғич ташкилотлар ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди.
Комиссия аъзолари танловга тақдим қилинган ҳужжатларни низом талаблари асосида ўрганиб чиқдилар.
Танловда тасарруфдаги аъзо 61 ташкилотдан 40 таси иштирок этди. Жумладан, 100 нафаргача аъзоси бўлган 11 та ташкилот, 100 нафардан зиёд аъзони бирлаштирган 29 та ташкилотдан тақдим қилинган ҳужжатлар кўриб чиқилди ва иштирокчиларини баҳолашда асосий эътибор ходимларни ижтимоий – иқтисодий ҳуқуқий ҳимоялаш ва меҳнатни мухофаза килиш бўйича олиб борилаётган ишлар, маданий-маърифий ва спорт соғломлаштириш ишларини ташкил қилиш, Устав талаблари асосида ташкилий ишларни йўлга қўйиш, амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб қилиш, касаба уюшма афзалликларини тарғиб қилиш бўйича олиб борилаётган ишларга қаратилди, ҳар бир ташкилот учун алоҳида баҳолаш варақаси тўлдирилди.
Комиссия аъзолари хар бир ташкилот бўйича ўз фикрларини, таклифларини билдирдилар. Комиссия хулосасига кўра, “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик- танловининг 100 нафаргача аъзоларини бирлаштирган ташкилотлар ўртасида ўтказилган танлов натижалари бўйича биринчи ўринни Бухоро Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми бошланғич касаба уюшма қўмитаси, иккинчи ўринни Вилоят Стоматология поликлиникаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси, учинчи ўринни Вилоят Патолог анатомия бюроси бошланғич касаба уюшма қўмитаси эгаллади.
100 нафардан кўп аъзоларни бирлаштирган ташкилотлар ўртасида ўтказилган танлов натижалари бўйича эса биринчи ўринга Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси бошланғич касаба уюшма кўмитаси, иккинчи ўринга Бухоро вилоят Болалар уйи бошланғич касаба уюшма кўмитаси, учинчи ўринга Республика Ихтисослаштирилган Кардиология Илмий Амалий Тиббиёт Маркази Бухоро вилоят минтакавий филиали бошланғич касаба уюшма кўмиталари лойиқ деб топилди.
Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан мукофотландилар.
Л.Баракаева
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлар
касаба уюшмаси Бухоро вилоят Кенгаши мутахассиси