“Термиз марвариди” санаторийсида семинар ўтказилди

Сурхондарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ ва меҳнат техник инспекторлар томонидан “Термиз марвариди санаторийси” МЧЖ да семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ижроия қўмитасининг 2021 йил 4 майдаги №2-27 “с”сонли қарорининг 11-иловаси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2021 йил 30-июльдаги № 136-п сонли фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси қошидаги “Термиз Марвариди санаторийси” МЧЖ да режага асосан  ўрганиш жараёнида  2021 йилнинг 06 август куни карантин қоидаларига амал қилинган холда семинар ташкил этилди. Семинарда 53 нафар ишчи ходимлар иштирок этишди. Семинарни “Термиз Марвариди санаторийси” МЧЖ директори Астанақулов Абдуқаххор Джураевич очиб берди.

Шунингдек семинарда сўз олган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори Б.Умаров меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, Тармоқ келишуви ва жамоа шартномалари тўғрисида ҳамда  меҳнат-техник инспектори У.Бўриевлар ҳодимларга техника хавфсизлиги, электр хавфсизлиги, ёнғин чиқишдан сақланиш, касб касалликларини олдини олиш ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидалари ҳақида нутқ сўзлади.

Шу ўринда ходимлар билан бўлган мулоқотда иш берувчи томонидан мажбурий меҳнатга йўл қўймаслиги ҳамда қонун талабидан келиб чиқиб меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан ходимларни тиббий кўрикдан ўтишини ташкил қилиниши ва белгиланган муддатларда ўтиб боришлари таъминланиши, тиббий кўрикдан ўтказиш ишларини ташкил этишда ходимлар чиқимдор бўлмасликлари ҳақида тушунтириш берилди.

Print Friendly, PDF & Email