Наманганда пандемия даврида вафот этган шифокорлар хонадонларидан хабар олинди

Наманганда Қурбон хайити муносабати билан кам таъминланган ходимлар ҳамда пандемия даврида вавот этган шифокорлар хонадонларидан хабар олинди. Жумладан Поп туман тиббиёт бирлашмаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан 15 нафар ходимга касаба уюшма томонидан озик-овқат махсулотлари таркатилди ва 3 нафар вафот этган ходимлар хонадонига ун, ёғ ва гуруч махсулотлари етказилди.

Мархума Хўжаниёзова Умида Самижановна хонадонидан Санг ОШП мудири Р. Махмудов билан биргаликда хабар олинди. Мархуманинг турмуш ўртоғига Ёднома ва эсдалик совғалари топширилди.

Пандемия пайтида вафот этган врач-стоматолог Хонобод ОШП мудири А.Муродов хонадонидан хабар олиниб, унинг фарзандларига Ёднома ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек Наманган Вилоят қон қуйиш марказида кўп йиллар мобайнида ишлаб пандемия даврида вафот этган ходимлар Ю.Аминов ва Ш.Тўхтаназаровларнинг хонадонларидан хабар олинди ва уларнинг яқинларига Ёднома ва эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email