12 МАЙ — ХАЛҚАРО ҲАМШИРАЛАР КУНИ

Жаҳонда ҳар йилнинг 12 майи — Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Мамлакатимизда ҳам профессионал ҳамширалар фаолиятининг асосчиси Флоренс Найтингейлнинг таваллуд куни шарафига белгиланган бу санада ўрта тиббиёт ходимларининг заҳматли меҳнати эътироф этилади. Уларга эъзозу эҳтиром кўрсатилади.

Эл-юрт орасида ҳурмат қозонган, чинакам матонат ва жасорат соҳиби бўлган ҳамшираларнинг касбий билим ва малакаларини ошириб боришни қўллаб-қувватлаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, фаолиятини оммалаштириш, моҳир ўрта тиббиёт ходимлари орасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳар жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Хар йили ўтказиладиган  “Хамшира” анъанавий кўрик-танлови ҳамда “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими”  танловлари эса ҳамшираларимиз орасидан ана шундай энг сараларини кашф этишимизга кўмакчи бўлади.

Мазкур кўрик-танловнинг Республика даражасидаги тўртинчи финал босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими 12 май куни пойтахтимизда жойлашган Киночилар уйида бўлиб ўтди. “Хамшира 2023” кўрик танловда қатнашган ҳамшираларнинг тиббиёт соҳасига доир амалий кўникма ва малакалари, назарий билимлари ҳамда ижтимоий-сиёсий саводхонлиги синалиб, энг муносиблар танлаб олинди.

Жюрий томонидан 15та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танловига тақдим этилган хужжатлар сараланиб хар битта номинация   бўйича ғолиблар аниқланди.

Танловларнинг Республика босқичи барча иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони топширилди.

Хар иккала танлов ғолиблари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тайёрланган кўрик-танлов номи туширилган статуетка, танлов ўтказилган йил, иштирокчи исм-фамилияси, эгаллаган ўрни кўрсатилган махсус диплом,   рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирландилар. Энг муҳими, “Хамшира 2023” танловнинг Республика босқичида 1, 2, 3-ўринни қўлга киритган ҳамширалар тиббиёт олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин бўлади.

Тадбир жараёнида халқимиз томонидан самарали машаққатли меҳнатлари эътироф этилагн бир гуруҳ тиббиёт ходимлари меҳнати хам муносиб баҳоланди.

 “12-май- Халқаро ҳамширалар куни” байрамини юқори савияда нишонлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тиббиётдаги ислоҳотлар-инсон қадри учун” мавзусидаги соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан тарихий очиқ мулоқотида “Кучли ва самарали тиббиёт тизимини шакллантириш-халқпарвар  давлатнинг энг асосий вазифаси” мавзусидаги маърузасидан келиб чиқадиган  вазифалар, шунингдек, “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳиятини ҳамширалар ўртасида тушунтириш, касбий билим ва малакаларини ошириб боришни қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан ташриф буюрадиган хамшира ва ўрта тиббиёт ходимлари учун пойтахтимизнинг тарихий ва диққатга сазовор масканларига, театр ва томошагоҳларига ташрифлари ташкил этилди.

Print Friendly, PDF & Email