Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг 10-йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 14 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси биносининг мажлислар залида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдаги Ижроия қўмитаси бўлиб ўтди.

Кун тартибида куйдаги масалалар кўрилди.

  1. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ““Инсонни эъзозлаш ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросини таъминлаш бўйича манзилли-тадбирлар режасининг 1-чоракда бажарилиши тўғрисида.
  2. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси бюджетининг 2022 йилда бажарилиши тўғрисида.

  3. Соғлиқни сақлаш ходимлари  касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ташкилотларида 2022 йилда ходимларни ижтимоий суғурта ва касаба уюшмаси маблағларидан соғломлаштириш якуни тўғрисида.
  4. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар тармоқ касаба уюшмаси томонидан 2-ЖШ шакли бўйича тақдим этилган статистик ҳисоботларнинг 2022 йил якунлари тўғрисида.

  5. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар тармоқ касаба уюшмаси томонидан 2-ЖШ шакли бўйича тақдим этилган статистик ҳисоботларнинг 2022 йил якунлари тўғрисида.

  6. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнат инспекциялари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида.

  7. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси  тизимидаги бошланғич ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши аҳволи тўғрисида.

  8. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг “Тошкент шаҳридаги касаба уюшмалари ташкилотларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи қарорлари ҳамда Федерациянинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегия йўналишларида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши тўғрисида” қарори ҳақида.

  9. “Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси органларида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиш Тартиби” ҳақида.

  10. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2023 йил 23 майдаги “Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмасига аъзо ташкилогларда ходимларга муносиб меҳнат шароитлари яратиш ҳамда меҳнат муносабатларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш сохасидаги ишларнинг аҳволи бўйича жамоатчилик назорати тўғрисида”ги 9-2 сонли қароритўғрисида.
  11. Бошқа масалалар хақида.                                                                           Ижроия қўмита йиғилишига қўйилган масалалар ва амалга оширилган ишлар танқидий мухокама қилиниб тегишли қарорлар қабул қилинди.                                                                                                                                                                                                                                                
Print Friendly, PDF & Email