Фарғонада “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди

Фарғона шаҳар Соғликни сақлаш ходимлари бирлашган касаба уюшмаси томонидан Мустакилликнинг 28 йиллига рам тадбири  шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

 

Бунда йил бошида ҳукумат томонидан тасдиқланган Давлат дастури бандларини бажариш ҳамда 2019-2020 ўкув йили бошланиши муносабати билан кам таъмиланган тиббиёт ходимларининг 170 нафар фарзандлари учун ўқув-қуроллари топширилди. Тадбирини Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Э.Нуралиев ва Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х.Мамажоновлар ўзларининг табрик сўзлари билан тантанали очиб бердилар.

Байрам Фаргона шаҳрида жойлашган “Пингвин” кафесида кўтаринки рухда бўлиб ўтди. Тадбирнинг маданий қисмида Фарғона вилоят маданият уйининг ёш хонандалари ва раққосалари ўзларининг чиқишлари билан томошабинлар томониждан олқишларга сазовор бўлишди. Мазкур байрам тадбири “Ўзбекистон-24”, Фарғона телевидениеси, “Ишонч”, “Фаргона ҳақиқати”, “Фаргона шифокори” газеталарида ёритилди.

Print Friendly, PDF & Email