Ҳамширалар шарафланди

Республикамизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинади. Замонавий тиббиётни ҳамширалар иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Энг илғор технологияларга асосланган амалиётларни ўтказиш жараёнидан тортиб, операциядан кейинги бемор парвариши, лаборатория-диагностика соҳаси, уйма-уй юриб, оиладаги тиббий маданият даражасининг юқори бўлишида патронаж ҳамшираларнинг ўрни беқиёс. Зеро, ҳамшира деганда кўз ўнгимизга фидойи, ораста, оқила, қўли енгил, сўзи ширин, юзи кулиб турадиган ва ҳар қандай вазиятда беморга беминнат кўмак беришга тайёр малакали мутахассис, бир сўз билан айтганда олижаноб касб эгалари  гавдаланади.

Ҳар йили 12 май-Халқаро ҳамширалар куни сифатида бутун дунёда муносиб нишонланиб, тиббиёт масканларида фидойи бўлиб, ўзига юклатилган бемор парваришини сидқидилдан меҳр билан амалга оширадиган соҳа вакилларига алоҳида эҳтиром кўрсатилади. Байрам арафасида аҳоли саломатлигини муҳофазалаш борасида  самарали меҳнат қилиб келаётган тиббиёт ҳамширалари учун турли тантанали тадбирлар ташкил этиш, тадбирлар давомида ўз касбининг фидойилари бўлган ҳамшираларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, улар меҳнатига  муносиб баҳо бериш-тармоқ касаба уюшмасининг анъаналаридан ҳисобланади. 

021 йилнинг 12 май куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда катта байрам тадбири ташкил қилинди. Тадбирда “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими”танловида “Йилнинг энг яхши муолажа ҳамшираси” номинацияси бўйича 1-ўрин соҳибаси Бухоро вилояти Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими муолажа ҳамшираси Джураева Нилуфар Тураевна, “Йилнинг энг яхши патронаж ҳамшираси” номинацияси бўйича Бухоро вилояти Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси 60-оилавий поликлиника патронаж ҳамшираси Хакимова Фируза Каримовна, “Йилнинг энг яхши тиббий-ижтимоий муассаса ҳамшираси” номинацияси бўйича Бухоро вилояти “Мурувват” ногиронлар учун аёллар мурувват уйи ҳамшираси Раджапова Зарифа Улуғбековналар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг қимматбаҳо совғалари ҳамда Вилоят Эндокринология диспансери 2-диабетология бўлими катта ҳамшираси Мухамедова Гулчеҳра Умедовна, Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли  Навоий қишлоқ оилавий пункти катта ҳамшираси Ўринова Зухро  Ғайбуллаевна, вилоят Кўп тармоқли тиббиёт маркази стерилизация бўлими катта ҳамшираси Рахматова Дилбар Исматовна, Олот туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Баҳри баёт оилавий шифокор пункти катта ҳамшираси Қўзиева Феруза Ҳайдаровна, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси Работ оилавий шифокор пункти патронаж ҳамшираси Салимова Адиза Солиевна, Ситораи Мохи-Хоса масъулияти чекланган жамиятининг  даволаш бўлими навбатчи ҳамшираси Тошмуродова Адиба Ботировна, даволаш бўлими фтизиатрия хамшираси Хайруллаева Зилола Фармоновналар рағбатлантирувчи совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан мукофотланишди.

Л.Баракаева

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлар

касаба уюшмаси Бухоро вилоят кенгаши мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email