28 апрел — Бутунжаҳон меҳнатни мухофаза қилиш куни

28 апрел “Бутунжаҳон меҳнатни мухофаза қилиш” куни «Инқирозни кўра билиб, тайёргарлик кўриш ва унга қарши курашиш – барқарор хавфсизлик тизимларига сармоя киритиш» деб номланди.

Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида 28 апрел “Бутунжаҳон меҳнатни мухофаза қилиш” кунига бағишланган  Давра суҳбати ҳамда “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” юзасидан мехнат мухофазаси бўйича ўтказилган вилоят босқичи кўрик–танловининг якуни бўйича тақдирлаш маросими ўтказилди

Тадбирларда вилоят кенгаши раиси в.б. Садиков Қахрамон Махкамович хамда Ханапияев Фарход Рахмановичлар иштирок этдилар.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Р.Ханапияев Корхона ташкилотларда содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ходисаларни олдини олиш, ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида ходимларни чиқимдор бўлмаслиги ҳамда сарфланаётган маблағларнинг ким томонидан ва қандай сарфланиши, меҳнаткашларга хавсиз ва қулай мехнат шароитлар яратиб берилиши бўйича доимо жамоатчилик назоратини кучайтириб боришимиз лозимлиги нафлилик даражасини  ошириш туғрисида ўзининг фикрларини билдирди.

Кўрик-танлов Низом талаблари асосида фаол қатнашаётган, амалга ошириб келаётган ишлари намуна сифатида эътироф этилган бир қатор тиббиёт муассасалари фахрли ўринлар соҳиби бўлди. Жумладан:

“Энг яхши ташкилот» номинацияси бўйича фахрли 1-ўринни  Наманган туман тиббиёт бирлашмаси;

“Энг яхши касаба уюшма қўмитаси» номинацияси бўйича фахрли 1-ўринни Норин туман тиббиёт бирлашмаси;

«Энг яхши Меҳнатни  муҳофаза қилиш  бўйича иш бервчининг вакили» номинациясида фахрли 1-ўринни  Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси;

«Энг фаол иштирок этган Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис» номинациясида фахрли 1-ўринни Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси;

«Энг фаол иштирок этган Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис» номинацияси бўйича фахрли 2-ўринни Мингбулоқ туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари қўлга киритдилар.

Қувонарлиси шуки, вилоят бўйича ўтказилган танловда Соғлиқни сақлаш соҳасидан бешта туман тиббиёт бирлашмаси  фахрли ўринларни  қўлга киритиб, кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Шунингдек, тадбирда Вилоят Бандлик бош бошқармаси бўлими бошлиғи Дилмурод Абдурахманов “Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни (янги таҳрири) амалга тадбиқ этилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар”, “Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш ишларини ташкил этиш”, Вилоят Савдо-саноат палатаси ўқув маркази директори Дилшодбек Отабоев “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳадаги ёш ходимлар, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил фаолияти” мавзуларда кўргазмали слайдлар ва маърузалари билан танишилди.

Тадбир двомида, Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича касаба уюшмалари шаҳар, туман кенгашлари, вилоят масъул ташкилотчилари ҳамда корхона, ташкилот муассасаларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари, иш берувчилари томонидан фикр — мулоҳазалар билдирилди ва саволларга Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ханапияев Фарход Рахманович,  Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнат техник инспектори Алиев Зафар Ғаниевич, мутахассис Негмат Юлдашевичлар томонидан хамда  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилояти бўйича меҳнат техник инспектори Қорабаев Мирзанозир Абдувахабович, вилоятдаги бошқарма, ташкилотларнинг тегишли вакиллари томонидан батафсил жавоблар берилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Меҳнатни муҳофаза қилиш сохасида олиб борилаётган ишларда, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб касалликларини олдини олиш борасда иш берувчининг масъулиятини ошириш ҳамда ходимлар учун хавфсиз ва қулай меҳнат шароитларини яратиш мақсадида ҳамкорликда бажариладиган вазифаларни белгилаб олдилар:

 «Ҳар беш йилда камида бир марта Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (Ўз.Рес.ВМнинг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарори) асосида иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан шаҳодат (аттестация)дан ўтказишга эришиш ва тегишли тавсиялар бериш;

  1. Иш берувчилар томонидан меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда ва муддатларда ходимларни махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлиги ҳолати бўйича назоратни кучайтириш, бунда бирлашма кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мутахассисларини ҳам жалб қилишга эътибор қаратиш;
  2. Иш берувчилар учун меҳнат қонунчилиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш меъёрларидан тўғри фойдаланиш борасида ўқув-семинарлар ва давра суҳбатлари ташкил этиш;
  3. Ходимлар сони 50 нафардан ортиқ бўлган корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассис лавозими тадбиқ этилишига эришиш;
  4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 12 ноябрдаги 245-сонли карори билан тасдиқланган Низомга мувофик барча корхона ва ташкилотларда, жумладан бюджет муассасаларида меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармалари ташкил этилишига эришиш;
  5. Корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган аёлларни, ёшларни зарарли ва ноқулай ишларга жалб қилмаслик бўйича биргаликдаги назоратни кучайтириш;
  6. Фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тизими билан иш берувчиларнинг тўлиқ қамраб олинишини мониторинг қилиб бориш;
  7. Шунингдек, Меҳнат муҳофазаси масалаларининг муҳим ўрин тутиши ҳақида жамоат фикрини шакллантириш бўйича оммавий ахборот воситалари орқали кенг тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича вазифалар юзасидан келишиб олдилар.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши мажлислар залида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати пандемия талабларига риоя этилган ҳолда 2021 йил 29 апрел куни  28 апрель – “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган  Инқирозни кўра билиб, тайёргарлик кўриш ва унга қарши курашиш-барқарор хавфсизлик тизимларига сармоя киритиш” шиори остида ўтказилди.

Дастур давомида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши Р.Турсунмурадов, Республика кенгашининг меҳнат мухофазаси бўйича бош мутахассиси Самарбеков Давронбек “ZOOM” орқали, Сирдарё вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси ўринбосари А.Кобилжонов, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти кенгаши раиси Р.Абдалимова,  Гулистон давлат университети катта ўқитувчиси-меҳнатни муҳофаза қилиш бўлим бошлиғи К.Назаров ҳамда “Мили Гулистон текстил” МЧЖ саноат хавфсизлиги ва меҳнат хавфсизлиги хизмати мутахассиси Б.Исматовлар меҳнатни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ва келгусида режалаштирилган масалалар  юзасидан фикр ва мулоҳазалар алмашишди.

Белгиланган дастур якунида барча тармоқлар кесимида меҳнат муҳофазаси хамда техника хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш борасида Республика кўрик-танловининг “Энг яхши ташкилот”, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси”, “Энг яхши жамоатчи вакил” ҳамда “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” йўналишлари ғолиблари тақдирланди.

Жумладан, “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танлови”нинг Сирдарё вилоят босқичида Соғлиқни-сақлаш тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалардан “МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ БЎЙИЧА ЁШ МУТАХАССИС” номинациясида Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани Тиббиёт бирлашмасининг мехнатни мухофазаси қилиш мухандиси Баширхонов Илхом Мажитович 1-даражали диплом хамда қимматбахо совғалар билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email