Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасиClick to listen highlighted text!Welcome to Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2018 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида 2016-2018 йиллар учун тузилган Тармоқ келишувининг 1.5-банди ижросини амалга ошириш, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Раёсати Кенгашининг 2018 йил 6 апрелдаги “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказиш ҳамда “Ёш мутахассислар” V форумини ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, қолаверса соҳада меҳнат қилаётган Ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, шифокорлик касби имижини ошириш, ёш шифокорлар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш ҳамда иқтидорли ёш шифокорларни рағбатлантириш мақсадида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан “Йилнинг энг фаол ёш шифокори” Республика кўрик-танлови танлови ўтказилиб келинмоқда.Бу йилги танловда Республикамизда фаолият юритаётган 167 та тиббий муассасалардан жами 953 нафар иштирокчи иштирок этди. Танлов иштирокчиларининг илмий салоҳияти, мутахассисликлари бўйича билим даражалари, ўқиш ва иш давомида эришган ютуқлари, илмий тадқиқот, инновацион ғоя ва ишланмаларнинг мавжудлиги ва уларнинг амалиётга татбиқ қилинганлиги, иштирокчининг жамоат ва спорт ишларида фаоллиги, ҳорижий нашриётларда чоп этилган илмий мақолалари, инглиз ва рус тили билим даражаси, компьютер саводхонлигини баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Низом ишлаб чиқилган бўлиб, барча иштирокчилар Низомнинг баҳолаш мезонларига кўра рейтинг тизимида баҳолаб борилади.
Танловнинг якуний Республика босқичи 2018 йилнинг 21 июнь куни Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув марказида ўтказилди. Якуний босқичда ҳар бир иштирокчи ўзининг илмий иши натижалари, инновақион ғоя ва ишланмаларининг амалиётга татбиқ этилиши бўйича тақдимот ўтказдилар. Якуний босқичида Республикамизнинг йирик даволаш ҳамда ўқув муассасаларида фаолият юритаётган юқори малакали шифокорлар, маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиқлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича мутахассислар ҳакамлик қилдилар.
Иштирокчиларнинг чиқишлари шу қадар қизиқарли бўлдики, ҳар бир тақдимот маросимида нафақат ҳакамлар, балки иштирокчиларнинг ўзлари ҳам кўплаб қизиқарли саволлар беришди. Бир сўз билан айтганда кўрик-танлов қайсидир маънода илмий-амалий конференцияга айланди.
Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра, фахрли 1-ўринни Фарғона вилояти Қува тумани тиббиёт бирлашмаси умумий амалиёт шифокори Солиев Жавохир Тоиржон ўғли, 2-ўринни Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси оналик ва болалик бўйича бош мутахассиси Мустафаева Феруза Абуловна, 3-ўринни эса Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультети оториноларинология ва стоматология кафедраси ассистенти Нигматов Ифтихор Обиджон ўғли эгалладилар.
Танловнинг Низомига кўра 1-, 2-, 3-ўринни эгаллаган 3 нафар ғолиб – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши томонидан ўтказилаётган “Ёш мутахассислар” V Республика Форумида қатнашади.
Танлов иштирокчилари ичидан натижасида Республика иқтисодига ҳисса қўшиладиган, ижтимоий-сиёсий фаол бир нафар ёш мутахассисни танлаш ва касаба уюшмаларининг грантини топшириш Республика Ташкилий қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Танловнинг Республика тармоқ босқичида 1-ўринни эгаллаган ғолиблар орасидан “Ёш мутахассислар Форуми” ташкилотчилари томонидан янги ишланма ва лойиҳаларига эга бўлган, лойиҳаси самарадорлиги натижасида Республика иқтисодиётига хисса қўшадиган, ижтимоий-сиёсий фаол 3 нафар мутахассислар танлаб олинади ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Гранти ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.