Футбол бўйича шифокорлар ўртасидаги Жахон чемпионатига старт берилди!

2018 йилнинг 30 июн куни Праганинг NH меҳмонхонаси стадионида шифокорлар жамоалари ўртасидаги футбол бўйича жахон чемпионатининг тантанали очилиш ва қуръа ташлаш маросими бўлиб утди. Унда жахоннинг 22 та давлатидан келган жамоалар, уларнинг мухлислари ва чемпионат ташкилотчилари иштирок этдилар. Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари тантанали маросимда иштирокчилар ва ташкилотчиларни чемпионат очилиш маросими билан қутладилар.

Тадбир якунида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда даставвал рейтинг бўйича энг кучли 6 та жамоа A,B,C,D,E,F гуруҳларга бўлинди. Ўзбекистон терма жамоаси В гуруҳдан ўрин олди. Шундан сўнг гуруҳлар тўлдирилди ва қуръа ташлаш маросими қуйидагича якунланди:

А гуруҳ: Чехия, Россия, Козоғистон;
В гуруҳ: Ўзбекистон, Германия, Австралия, Жанубий Корея;
С гуруҳ: Каталония (Испания), Бразилия, АҚШ, Канада;
D гуруҳ: Венгрия, Буюк Британия, Ирландия, Литва;
Е гуруҳ: Швеция, Колумбия, Австрия, Мексика;
F гуруҳ: Украина, Венесуэла ва Аргентина.
Ўзбекистонлик шифокорлар 1 июл куни Тошкент вакти билан соат 16.30 да Жанубий Корея жамоаси билан учрашишди.
Тадбир якунида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда даставвал рейтинг бўйича энг кучли 6 та жамоа A,B,C,D,E,F гуруҳларга бўлинди. Ўзбекистон терма жамоаси В гуруҳдан ўрин олди. Шундан сўнг гуруҳлар тўлдирилди ва қуръа ташлаш маросими қуйидагича якунланди:
А гуруҳ: Чехия, Россия, Козоғистон;
В гуруҳ: Ўзбекистон, Германия, Австралия, Жанубий Корея;
С гуруҳ: Каталония (Испания), Бразилия, АҚШ, Канада;
D гуруҳ: Венгрия, Буюк Британия, Ирландия, Литва;
Е гуруҳ: Швеция, Колумбия, Австрия, Мексика;
F гуруҳ: Украина, Венесуэла ва Аргентина.

Ўзбекистонлик шифокорлар 1 июл куни Тошкент вакти билан соат 16.30 да бўлиб ўтган Жанубий Корея жамоаси билан учрашувда 3:1 ҳисоб билан ғалаба қозонишди!

2 июль куни бўлиб ўтган Германия терма жамоаси билан эса дуранг натижа қайд этилди.

3 июль куни бўлиб ўтган Австралия терма жамоаси билан бўлган ўйинда терма жамоамиз 2:1 ҳисоб билан ғалабани қўлга киритдилар!

Терма жамоамизга кейинги ўйинларда омад тилаб, жахон чемпионатида совринли ўринни қўлга киритишида улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз!!!

Print Friendly, PDF & Email