“Йилнинг энг яхши шифокори – 2019” Республика кўрик-танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида тиббиётнинг турли йўналишларида ўтказилган “Йилнинг энг яхши шифокори” республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Конституциямиз қабул қилинганининг 27 йиллиги арафасида ўтган ушбу тадбир Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов очиб, тадбир иштирокчилари ва танлов ғолибларини чин дилдан қутлади.

Унда сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш соҳасини такомиллаштириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилаяпти. Хусусан, сўнгги уч йилда ушбу йўналишда 170 дан зиёд ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Соҳани молиялаштириш ҳажми ҳам бир неча баробарга оширилди. Масалан, 2017 йилда соҳага 7,1 триллион сўм йўналтирилган бўлса, 2019 йилда соҳага 12,1 триллион сўм йўналтирилди. Шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда тиббиёт объектларини қурилиш-таъмирлаш ишларига ажратилаётган маблағлар миқдори 3 баробарга ортди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда замонавий тиббиётнинг муҳим йўналиши бўлган тиббий-профилактика хизматини ривожлантиришга эътибор тобора кучаймоқда. Аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган соҳа — шошилинч ва “тез ёрдам” хизматининг фаолияти ҳам янги босқичга кўтарилмоқда. Ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш борасида ҳам кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тиббиёти тараққий этган мамлакатларда қўлланилаётган илғор инновацион тиббий технологияларни мамлакатимиз тиббиётида жорий этишга ҳам алоҳида аҳамият берилаяпти. Сўнгги уч йил ичида мамлакатимиз тарихида биринчи марта буйрак ва жигар кўчириб ўтказиш бўйича энг мураккаб операциялар муваффақиятли бажариб келинаётганини бунга мисолдир.

Табиийки, тиббиёт тизимида эришилаётган бундай муҳим натижалар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва гўдаклар ўлимини кескин камайтириш, халқимизнинг соғлом ва узоқ умр кўриш кўрсаткичини яхшилашга замин бўлмоқда. Тиббиёт тизимида эришилаётган бундай муҳим ютуқлар замирида соғлиқни сақлаш тизимида фидокорона хизмат қилаётган шифокорларнинг ўзига хос ҳиссаси бор.

Президентимиз жорий йил Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига йўллаган табригида бу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиб, “Биз сизларнинг тимсолингизда халқ саломатлиги йўлида ўз ҳаловатидан кечиб, кунни тунга улаб, фидокорона меҳнат қилаётган шарафли касб эгаларини кўрамиз”, дея шифокорларнинг эл саломатлигини асраш йўлида олиб бораётган ишларига муносиб баҳо берди.

Тиббиёт ходимларининг ана шундай ҳалол меҳнатини муносиб рағбатлантириш давлатимизнинг доимий эътиборида. Кейинги йилларда соҳа ходимларининг ойлик маошлари босқичма-босқич оширилмоқда. Жорий йилнинг ўзида Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан ҳамда Тиббиёт ходимлари куни арафасида жами 95 нафар тиббиёт ходимларининг давлатимизнинг юксак унвон ва мукофотларига сазовор бўлгани соҳа ходимларининг шарафли ва масъулиятли меҳнати давлатимиз ва халқимиз томонидан нечоғлик юксак эътироф этилаётганининг яқол исботидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтаётган “Йилнинг энг яхши шифокори” танлови ҳам тиббиёт ходимларининг меҳнатини қадрлаш, уларни муносиб рағбатлантириш, тизимда орттирилган илғор тажрибаларни кенг оммалаштиришда муҳим ўрин тутмоқда. Танлов бу гал ҳар йилгидан кўра ҳам юқори савияда ва кенг миқёсда ўтказилди. Бу йил биринчи марта 39 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди.

Жорий йилда танловда тиббиёт ходимлари билан бир қаторда илк бор тиббиёт илм-фани ривожига муносиб улуш қўшаётган олимлар, тадқиқотчилар ҳамда фармацевтика соҳаси вакиллари ҳам иштирок этди. Яъни, «Йилнинг энг яхши профессори», «Йилнинг энг яхши изланувчи-тадқиқотчиси», «Йилнинг энг яхши илмий ходими», «Йилнинг энг яхши доценти», «Йилнинг энг яхши ўқитувчиси» номинацияларида тиббиётнинг долзарб масалалари бўйича самарали изланиш олиб бораётган, тиббий таълимда яхши натижаларга эришаётган олимлар, тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар рағбатлантирилди.

Тадбирда тиббиётнинг турли йўналишлари бўйича ўтказилган танлов ғолиб ва совриндорлари “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони, диплом, статуэтка, эсдалик совғалар ва пул мукофоти билан тақдирланди.

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ШИФОКОРИ – 2019” РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ 117 НАФАР ҒОЛИБ ВА СОВРИНДОРЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг яхши шифокори” республика кўрик-танловида 39 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди.

Қуйида ушбу республика танловининг ғолиблари билан танишишингиз мумкин.

«Йилнинг энг яхши педиатри»

1-ўрин. Сабирова Гулчеҳра Ражаповна – Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг чала туғилган ва 1 ёшгача бўлган болалар бўлими педиатри;

2-ўрин. Эргашева Манзура Қобиловна – Навоий вилояти Кармана тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликлиникаси педиатри;

3-ўрин. Носиченко Людмила Евгеньевна – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази педиатри.

«Йилнинг энг яхши неонатологи»

1-ўрин. Сунатуллаева Фарида Асроровна – Жиззах вилояти перинатал маркази неонатологи;

2-ўрин. Салоева Муҳаббат Турсуновна – Навоий вилояти Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмаси бўлими мудири;

3-ўрин. Маматқулова Гулчеҳра Хўшбақовна – Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси “Какайди” туғруқхонаси неонатологи.

«Йилнинг энг яхши терапевти»

1-ўрин. Каттабаева Хадича Дадажоновна – Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси марказий поликлиникаси терапевти.

2-ўрин. Холиқова Наргиза Абдумажитовна – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали терапия бўлими мудири;

3-ўрин. Ғафорова Гулжаҳон Иброҳимовна – Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология ва пулмонология бўлими мудири;

«Йилнинг энг яхши хирурги»

1-ўрин. Обейд Мустафа Абдураҳман — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази кардиохирургия бўлими кардиохирурги;

2-ўрин. Курязов Бахтиёр Нунязович – Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази абдоминал хирургия бўлими мудири;

3-ўрин. Уроқов Муқум – Қашқадарё вилояти Қамаши тумани тиббиёт бирлашмаси хирургия бўлими шифокори.

«Йилнинг энг яхши акушер-гинекологи»

1-ўрин. Мусаева Дилфуза Ражабовна – Навоий вилояти перинатал маркази акушерлик бўлими мудири;

2-ўрин. Сайдаҳмедова Лайло Мирзаҳматовна – Наманган вилояти Наманган шаҳар туғруқ комплекси акушер-гинекологи;

3-ўрин. Аллаберганова Гулбика Матназаровна – Хоразм вилояти Янгиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими мудири.

«Йилнинг энг яхши соғлиқни сақлаш ташкилотчиси»

1-ўрин. Имомқулов Бахтиёр Акрамович – Навоий вилояти Конимех тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

2-ўрин. Кубижонова Насирахон Абдунабиевна – Андижон вилояти Жалақудуқ тумани тиббиёт бирлашмаси ўринбосари, қишлоқ врачлик пунктлари координатори.

3-ўрин. Палуанова Зухра Дарибаевна – Қорақалпоғистон Республикаси 1-сон руҳий-асаб касалликлари диспансери бош шифокори

«Йилнинг энг яхши кардиологи»

1-ўрин. Муҳиддинов Ҳасанбой Каримович – Наманган вилояти кардиология маркази юрак етишмовчилиги бўлими мудири;

2-ўрин. Набиева Баҳора Шойимовна – Навоий вилояти Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмаси кардиология бўлими мудири;

3-ўрин. Муратова Зухра Усмановна – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шошилинч терапия бўлими кардиологи;

«Йилнинг энг яхши санитария-профилактика шифокори»

1-ўрин. Султанова Филура Мусабековна – Жиззах вилояти Фориш тумани давлат саниатрия эпидемиологик осойишталик маркази эпидемиологи;

2-ўрин. Досимбетов Адил Назарбаевич – Қорақалпоғистон Республикаси давлат саниатрия эпидемиологик осойишталик маркази иммунопрофликтика бўлими мудири;

3-ўрин. Ҳасанова Рохила Нурматовна – Тошкент вилояти ОИТСга қарши кураш маркази эпидемиологи.

«Йилнинг энг яхши қон хизмати шифокори»

1-ўрин. Пулатова Мухаррам Набиевна – Республика қон қуйиш маркази донорлар жамлаш бўлими мудири;

2-ўрин. Якубов Ёдгор Саримсоқович – Жиззах вилояти қон қуйиш станцияси шифокори;

3-ўрин. Артикбаева Дилбар Фархадовна – Қорақалпоғистон Республикаси қон қуйиш станцияси шифокори.

«Йилнинг энг яхши лаборатор диагностика шифокори»

1-ўрин. Хаджиева Насиба Шамуратовна – Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази клиник-лаборатор диагностика бўлими мудири;

2-ўрин. Юсупова Феруза Саидмурадовна – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази клиник-лаборатор диагностика бўлими мудири;

3-ўрин. Каримова Зумратхон Райимжановна – Андижон вилояти Андижон тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокор-лаборанти.

«Йилнинг энг яхши инфекционисти»

1-ўрин. Ҳайитмуродова Зарифа Ўроқовна – Навоий вилояти болалар юқумли касалликлар шифохонаси инфекционисти;

2-ўрин. Жураев Абдурасул Орзиқулович – Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонаси инфекционисти;

3-ўрин. Абдуллаев Давронбек Азатович – Хоразм вилояти Гурлан тумани марказий касалхонаси юқумли касалликлар бўлими мудири.

«Йилнинг энг яхши онкологи»

1-ўрин. Эгамбердиев Дилшод Махмудович – Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази абдоминал онкохирургия бўлими онкологи;

2-ўрин. Дўстов Шерали Хаятович – Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали онкологи;

3-ўрин. Тожибоев Акмал Абдураҳманович – Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган вилояти филиали онкологи.

«Йилнинг энг яхши тез тиббий ёрдам шифокори»

1-ўрин. Юлдашев Абдувоҳид Абдурашидович – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон вилояти филиали тез тиббий ёрдам бўлими шифокори;

2-ўрин. Бурханова Наргиза Ибрагимовна – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган вилояти филиали тез тиббий ёрдам бўлими шифокори;

3-ўрин. Рўзимуродова Маҳлиё Баҳриддиновна – Навоий вилояти Кармана тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими шифокори.

«Йилнинг энг яхши анестезиолог-реаниматологи»

1-ўрин. Саттаров Ҳасан Илхамович – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази кардиореанимация бўлими мудири;

2-ўрин. Раҳманов Баҳодир Азатович – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий вилояти филиали анестезиолог-реаниматологи;

3-ўрин. Мелибоев Мавлон Тўлаганович – Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси реанимация ва интенсив даволаш бўлими мудири.

«Йилнинг энг яхши инструментал диагностика шифокори»

1-ўрин. Хашимов Миркомол Аҳмеджанович – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази эндоскопия бўлими мудири;

2-ўрин. Рустамов Завқиддин Баҳриддинович – Навоий вилояти Нурота тумани тиббиёт бирлашмаси функционал диагностика шифокори;

3-ўрин. Сапаева Гулзифа Қадамбаевна – Хоразм вилояти Урганч тумани тиббиёт бирлашмаси диагностика бўлими ултратовуш текширув шифокори.

«Йилнинг энг яхши умумий амалиёт шифокори»

1-ўрин. Раҳманова Нуринисо Азимқуловна – Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 3-сон оилавий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори;

2-ўрин. Аллабердиева Барно Абдушукуровна – Сурхондарё вилояти Шеробод тумани тиббиёт бирлашмаси умумий амалиёт шифокори;

3-ўрин. Сиддиқова Гулзода Саттаровна – Навоий вилояти Қизилтепа тумани 17-қишлоқ оилавий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори.

«Йилнинг энг яхши оториноларингологи»

1-ўрин. Юсупов Комилжон Нишонович – Наманган вилояти Наманган шаҳри болалар шифохонаси оториноларингология бўлими мудири;

2-ўрин. Мамадиев Холмурод – Сурхондарё вилояти Бойсун тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими оториноларингологи;

3-ўрин. Калмуратов Элбрус Абдраманович – Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-сон оилавий поликлиника оториноларингологи.

«Йилнинг энг яхши травматолог-ортопеди»

1-ўрин. Касимов Мухаммат Абдупаттаевич – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали травматологи;

2-ўрин. Рахимов Ўрин Рахманович – Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази травматология бўлими травматологи;

3-ўрин. Мухаммадиев Азизжон Бобамуродович – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона вилояти филиали шошилинч травматология бўлими мудири.

«Йилнинг энг яхши фтизиатри»

1-ўрин. Джуманова Зевар Кочкаровна – Хоразм вилояти силга қарши курашиш диспансерининг болалар ўпка сили бўлими мудири;

2-ўрин. Тошев Баҳриддин Ахназарович – Қашқадарё вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази фтизиатри;

3-ўрин. Даулетмуратова Замира Рустемовна – Қорақалпоғистон Республикаси силга қарши курашиш диспансери бўлим мудири.

«Йилнинг энг яхши эндокринологи»

1-ўрин. Эшметов Шокир Ахмеджанович – Хоразм вилояти эндокринология диспансери эндокринологи;

2-ўрин. Тагирова Зухра Рагимовна – Самарқанд вилояти Пайариқ тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси эндокринологи;

3-ўрин. Гайпова Уразгул Уразымбетовна – Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани тиббиёт бирлашмаси эндокринологи.

«Йилнинг энг яхши урологи»

1-ўрин. Нурматов Ёдгормирза Хатаммирзаевич – Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази урология ва ўсмирлар гинекологияси бўлими мудири;

2-ўрин. Избасканов Расул Жиенбаевич – Қорақалпоғистон Республикаси У.Халмуратов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази урология бўлими мудири;

3-ўрин. Маликов Амриддин Жаҳонгирович – Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази урология бўлими урологи.

«Йилнинг энг яхши нурли диагностика шифокори»

1-ўрин. Фахридинова Альфия Рауфовна – Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази рентгенологи;

2-ўрин. Каниязов Азат Байниязович – Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани тиббий бирлашмаси рентгенологи;

3-ўрин. Салаҳитдинов Шуҳратжон Нажмитдинович — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази радиологи.

«Йилнинг энг яхши стоматологи»

1-ўрин. Расулов Бобир Мирзо Шуҳратович – Тошкент шаҳар Учтепа тумани тиббиёт бирлашмаси болалар стоматология поликлиникаси терапия бўлими мудири;

2-ўрин. Орифжонова Муҳайё Гулямовна – Сирдарё вилояти стоматология поликлиникаси стоматологи;

3-ўрин. Мусаева Улдаулет Қосбаулиевна – Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликлиникаси стоматологи.

«Йилнинг энг яхши психиатри»

1-ўрин. Чембаев Булат Ренатович – Тошкент шаҳар руҳий касалликлар шифохонаси психиатри;

2-ўрин. Ахмадеева Раиси Рауфовна – Жиззах вилояти руҳий-асаб касалликлари диспансери психиатри;

3-ўрин. Аллаков Фахриддин Назирқулович – Сурхондарё вилояти руҳий-асаб касалликлар диспансери психиатри.

«Йилнинг энг яхши офтальмологи»

1-ўрин. Каримов Улуғбек Расулович – Сирдарё вилояти кўз касалликлари шифохонаси микрохирургия бўлими офталмологи;

2-ўрин. Лутфуллаев Шокир Шукруллаевич – Қашқадарё вилояти кўз касалликлари шифохонаси офталмологи;

3-ўрин. Шарипова Лайло Раҳимовна – Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси офталмологи.

«Йилнинг энг яхши неврологи»

1-ўрин. Бахадирханов Мухамедшокир Мухамедкабирович – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази 1-сонли шошилинч неврология бўлими мудири;

2-ўрин. Пармонов Ойбек Худойбердиевич – Навоий вилояти Кармана тумани тиббиёт бирлашмаси неврология бўлими мудири;

3-ўрин. Изюмова Гулбаҳор Алламовна – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм вилояти филиали шошилинч неврология бўлими неврологи.

«Йилнинг энг яхши болалар хирурги»

1-ўрин. Шокиров Дилёрбек Анварович – Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар пластик хирурги;

2-ўрин. Умаров Қосимжон Мирзақулович – Республика болалар кам инвазив ва эндовизуал хирургия илмий-амалий маркази болалар хирурги;

3-ўрин. Маматқулов Зуфаржон – Сирдарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар хирурги.

«Йилнинг энг яхши нейрохирурги»

1-ўрин. Джумаев Муродилла Буронович – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали нейрохирурги;

2-ўрин. Эшчанов Баҳодир Самандарович – Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази нейрохирургия бўлими нейрохирурги;

3-ўрин. Ўринов Шермуҳаммад – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган вилояти филиали нейрохирурги.

«Йилнинг энг яхши эксперти»

1-ўрин. Мираҳмедов Шавкат Мираҳмедович – Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент вилояти филиали Чиноз тумани бўлинмаси суд-тиббий эксперти;

2-ўрин. Шерматов Тулқинбой Туланович – Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Андижон вилояти филиали суд-тиббий амбулатория бўлими мудири, суд-тиббий эксперти;

3-ўрин. Далжанов Бердимурат Матжанович – Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори, суд-тиббий эксперти;

«Йилнинг энг яхши реабилитологи»

1-ўрин. Бойсунов Адҳам Аҳмедович – Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази реабилитологи;

2-ўрин. Абдуллаева Нилуфар Хаитбаевна – Тошкент вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази реабилитологи;

3-ўрин. Абдуллаев Абдулла Каримович – Хоразм вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази реабилитологи.

«Йилнинг энг яхши наркологи»

1-ўрин. Халикова Илмия Кабировна – Самарқанд вилояти наркология диспансери наркологи;

2-ўрин. Соатов Мирали Жаҳонович – Навоий вилояти наркология диспансери наркологи;

3-ўрин. Ержанова Мухаббат Кыдырбаевна – Қорақалпоғистон Республикаси наркология диспансери наркологи.

«Йилнинг энг яхши тиббий статистика шифокори»

1-ўрин. Туранова Саида Сафаевна – Сурхондарё вилояти Узун тумани тиббиёт бирлашмаси ташкилий методик бўлими шифокор-методисти;

2-ўрин. Абдуқодирова Зухра Абдуллаевна – Тошкент вилояти Оҳангарон тумани тиббиёт бирлашмаси ташкилий-услубий бўлими мудири;

3-ўрин. Абдурасулов Каримберген Маткаримович – Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани тиббиёт бирлашмаси тиббий статистика шифокори.

«Йилнинг энг яхши фармакологи»

1-ўрин. Атамуратова Миригул Атамуратовна – Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси ички дорихона мудири;

2-ўрин. Мухтарова Дурдона Комиловна – Хоразм вилояти Хонқа тумани тиббиёт бирлашмаси ички дорихонаси кимёгар аналитиги;

3-ўрин. Холматов Абдураҳим Дадажонович – Наманган вилояти Перинатал маркази ички дорихона мудири.

«Йилнинг энг яхши дерматовенерологи»

1-ўрин. Юлдашев Қобил Комилжонович – Хоразм вилояти тери-таносил касалликлари диспансери дерматовенерологи.

2-ўрин. Ташпулатов Нодирбек Джурабоевич – Сирдарё вилояти дерматовенерология ва косметология диспансери бўлим мудири;

3-ўрин. Ҳакимов Юсуп Жўраевич – Қашқадарё вилояти Касби тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси дерматовенерологи;

«Йилнинг энг яхши изланувчи-тадқиқотчиси»

1-ўрин. Аҳмедова Нилуфар Шариповна – Бухоро давлат тиббиёт институти факультет ва госпитал терапия кафедраси мудири;

2-ўрин. Шарипова Саодат – Тошкент фармацевтика институти изланувчиси;

3-ўрин. Ирискулова Элмира Урайимкуловна – Тошкент давлат стоматология институти юз-жағ хирургияси кафедраси изланувчиси.

«Йилнинг энг яхши илмий ходими»

1-ўрин. Ходжиматов Ғуломиддин Минхожиевич – Андижон давлат тиббиёт институти умумий хирургия кафедраси профессори;

2-ўрин. Асилова Саодат Убаевна – Тошкент тиббиёт академияси травматология, ортопедия ва нейрохирургия кафедраси профессори;

3-ўрин. Джурабекова Азиза Тоҳировна – Самарқанд давлат тиббиёт институти неврология ва нейрохирургия кафедраси мудири.

«Йилнинг энг яхши профессори»

1-ўрин. Охунов Алишер Орипович – Тошкент тиббиёт академияси умумий хирургия кафедраси мудири;

2-ўрин. Абдуллаев Равшан Бобожонович – Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали факультет ва госпитал терапия кафедраси профессори;

3-ўрин. Атакулов Жамшид Останоқулович – Самарқанд давлат тиббиёт институти болалар хирургияси кафедраси профессори.

«Йилнинг энг яхши доценти»

1-ўрин. Янгиева Нодира Раҳимовна – Тошкент давлат стоматология институти офтальмология кафедраси мудири;

2-ўрин. Саломова Феруза Ибодуллаевна – Тошкент тиббиёт академияси атроф-муҳит ва инсон саломатлиги кафедраси мудири;

3-ўрин. Мавлянова Зилола Фархадовна – Самарқанд давлат тиббиёт институти спорт тиббиёти кафедраси доценти.

«Йилнинг энг яхши ўқитувчиси»

1-ўрин. Султонова Раъно Хакимовна –Тошкент фармацевтика институти фармакология ва клиник фармация кафедрасикатта ўқитувчиси;

2-ўрин. Исраилова Мақсуда Нигматуллаевна – Тошкент давлат стоматология институти анатомия кафедраси доценти;

3-ўрин. Расулова Мухсина Розиковна – Самарқанд давлат тиббиёт институти суд тиббиёти ва патологик анатомия кафедраси катта ўқитувчиси.

Print Friendly, PDF & Email