Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Сурхондарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ ва меҳнат техник инспекторлар томонидан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё минтақавий филиалида семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ижроия қўмитасининг 2021 йил 4 майдаги №2-27 “с”сонли қарорининг 11-иловаси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2021 йил 30-июльдаги № 136-п сонли фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази сурхондарё минтақавий филиалида режага асосан ўрганиш жараёнида 2021 йилнинг 18-август куни карантин қоидаларига амал қилинган холда семинар ташкил этилди. Семинарда 35 нафар ишчи ходимлар иштирок этишди.
Шунингдек семинарда сўз олган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори Б.Умаров меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, Тармоқ келишуви ва жамоа шартномалари тўғрисида ҳамда меҳнат-техник инспектори У.Бўриев ҳодимларга техника хавфсизлиги, электр хавфсизлиги, ёнғин чиқишдан сақланиш, касб касалликларини олдини олиш ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидалари хақида суҳбат олиб бордилар.
Семинарда , Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази сурхондарё минтақавий филиали ходимлари томонидан берилган барча саволларга меҳнат инспекторлари аниқ ва қониқарли тарзда тушунчалар беришди. Шу ўринда ҳодимлар билан бўлган мулоқотда иш берувчи томонидан мажбурий меҳнатга йўл қўймаслиги ҳамда қонун талабидан келиб чиқиб меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан Ходимлар тиббий кўрикдан ўтиши ташкил қилиниши ва белгиланган муддатларда ўтиб боришлари таъминланиши. Тиббий кўрикдан ўтказиш ишларини ташкил этишда ходимларнинг чиқимдор бўлмасликлари ҳақида ҳам айтиб ўтилди.