Наманганда касаба уюшмалари кўмагида янги ўқув маркази иш бошлади

Мустақиллигимизнинг 30 йиллик тантанасига касаба уюшмалари соғлиқни сақлаш тармоғи ҳам 30 нафар иш ўрин яратиб, истиқлол айёмига ўзининг муносиб хиссасини қўшишга муваффақ бўлди. Наманган вилояти Норин тумани Чўжа қишлоғи тадбиркори ўқув маркази очиш ниятида юрган, бироқ моддий томондан етарли имконияга эга бўлмаган тадбиркорни касаба уюшмалари томонидан кўллаб-қувватланиб, фаолиятини бошлаш, шу билан бирга ҳудуддаги ишсизларни иш билан таъминлаш билан бирга улар оиласида фаровонликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан 3 йилга фоизсиз маблағ ажратиш йўли билан «ОКСФОРД КАМОЛИДДИНОВНА» МЧЖ нодавлат ўқув маркази ташкил этилди.

«ОКСФОРД КАМОЛИДДИНОВНА» МЧЖ нодавлат ўқув марказининг расмий очилиш маросими 2021 йил 30 август куни соат 9 00 да бўлиб ўтди. Унда Норин туман ҳокими Кадиров Дилмурод Ғофурович иштирок этиб, бундай нодавлат ўқув марказининг очилишига асосчи бўлган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг катта хиссаси борлигини эътироф этган ҳолда, касаба уюшмалари томонидан юртимизда амалга ошириб келинаётган ижобий ишлар ҳақида тўхталди ва ўзининг самимий миннатдорчилигини билдирди. «ОКСФОРД КАМОЛИДДИНОВНА» ўқув маркази асосан 4 ёшдан 20 ёшгача бўлган ўқувчиларни табакалаштирган ўкув жадвали асосида йўналишлари бўйича тил курслари, табиий, ижтимоий ва аниқ фанларга йўналтирилган дарсликларни ўкувчиларга ўргантиш, билимларини чуқрлаштиришдн иборат. Бундан ташкари қўшимча равишда автомактаб ҳам фаолит бошлаб, ёш ҳаваскор ҳайдовчиларга автомашина бошқариш техникаси ва сир-синоатларини ўргатиш учун шай ҳолга келтирилганлигининг гувоҳи бўлишингиз мумкин.

ОТМ га ҳамда таълимнинг бошқа турлари бўйича (Президент мактаби, ДИМИ, лицей) ўқувчиларни тайёрлаш вазифасидан иборат. Ўқув марказида жорий йил 2021-2022 ўқув йили учун 400-450 нафар талабгор ўқувчилар рўйхатдан ўтказилган.Шу билан бирга ўқув марказимизда 30 нафар олий маълумотли ёш мутахассислар, магистр, тилшунослар, малакали устоз-мураббийларни иш билан таъминланганлигини таъкидлаб ўтилди. Ўқув маркази биноси икки қаватли бўлиб, ўқув хоналари зарур асбоб-анжомлар, компьютер жамламаси ва бошқа ўқув қуроллари билан жихозланган. Бир вақтнинг ўзида ўқув марказининг биринчи қаватида жойлашган қассобхона, озиқ-овқат ҳамда Артел дўконлари ҳам фаолиятни бошладилар. Бундай кўркам ўқув марказини ташкил этиш, ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш учун шарт-шароитларни яратишга касаба уюшмаси маблағлари хисобидан 800 млн сўм маблағ сарф этилди. Ўқув марказидаги ўқувчи ҳамда ўқитувчилар юзларида табассум билан шундай имкониятлар яртиб бераётган муҳтарам Президентимизга ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар. Ўқув марказида байрам тадбирлари ҳалигача давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email