Зангиота Абу Али Ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида «Ҳамшира — 2024» кўрик танлови Тошкент вилоят босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитаси қаpopларига асосан Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан Зангиота Абу Али Ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумининг симуляцион залида «Ҳамшира — 2024» кўрик танлови вилоят босқичи ўтказилди. Вилоятнинг шаҳар, туман тиббиёт бирлашмалари   ва вилоят даволаш профилактика муассасаларидан энг яхши деб топилган, «Ҳамшира — 2024» кўрик танлови низоми талабларига жавоб берадиган 17 нафар энг билимли, зукко ва фаол ҳамширалар ва тиббий оғалар иштирок этиб, ўз билимларини синашди.   

Кўрик танлов 4 босқичдан иборат бўлиб, 1-шарт — тиббиёт соҳасига доир амалий билимлар; 2-шарт — тиббиёт соҳасига оид назарий билимлар; 3-шарт — ижтимоий сиёсий билимлар бўйича беллашув; 4-шарт — тиббий билимларга оид тезкор савол жавоб шартлари бўйича беллашишди.

Тадбирда касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси С.Файзиева, Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи-Тиббиёт фанлари доктори Т.Арзиқуловлар иштирок этиб, иштирокчиларни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент вилоят Кенгаши ва Ўзбекистон Ҳамширалар ассоциацияси Тошкент вилояти бўлинмаси томонидан  қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Кўрик танловда Паркент тумани Тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими ҳамшираси Н.Мирсаъдиева 407 балл билан биринчи ўринга,

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали реанимация бўлими ҳамшираси М.Хакимова 406 балл билан иккинчи  ўринга,

Нурафшон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника тиббий бригада ҳамшираси М.Каримова 380 балл билан учинчи ўринга лойиқ деб топилдилар.

Print Friendly, PDF & Email