Республика Кенгаши ижроия қўмитасининг 6-сайёр йиғилиши бўлиб ўтди

2022 йилнинг 21 апрель куни Жиззах вилоятининг Зомин туманида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ижроия қўмитасининг 6-сайёр йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибига киритилган қуйидаги масалалар мухокама килинди:
 
1. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросини таъминлаш бўйича манзилли-тадбирлар режасининг 1-чоракда бажарилиши тўғрисида.
2. Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ташкилотлари фаолиятини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш натижалари тўғрисида
3. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси бюджетининг 2021 йилда бажарилиши ҳақида.
4. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ташкилотларида 2021 йилда ходимларни ижтимоий суғурта ва касаба уюшмаси маблағларидан соғломлаштириш якуни тўғрисида.
5. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар тармоқ касаба уюшмаси ташкилотларини инвентаризациядан ўтказиш натижалари тўғрисида.
6. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар тармоқ касаба уюшмаси томонидан 2-ЖШ шакли бўйича тақдим этилган статистик ҳисоботларнинг 2021 йил якунлари тўғрисида.
7. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши аҳволи тўғрисида.
Print Friendly, PDF & Email